Bahrom Boboyev
Баҳром Жалолович Бобоев – ўзбекистонлик олим, Ўзбекистон Республикасининг Полша Республикасидаги собиқ элчиси.
| Баҳром Жалолович Бобоев | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2019-йилдан – 2023-йилгача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Амирсаид Аъзамхўжаев[1] |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1956-йил 9-июн Тошкент[2] |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
1956-йил 9-июнда Тошкентда туғилган.
1980-йилда Тошкент давлат университетининг фалсафа факултетини тамомлаган.
1998-йилда Париждаги Халқаро дипломатик академияни тамомлаган.
Фалсафа фанлари доктори, профессор.
1980—1982 – Тошкент давлат педагогика институти аспиранти.
1983—1990 – Тошкент давлат педагогика институти фалсафа кафедраси ўқитувчиси, сўнг доценти.
1990—1992 – Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг докторанти.
1993—1997 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи.
1997—1999 – Ўзбекистон Республикасининг Франсиядаги элчихонаси биринчи котиби.
1999—2003 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи.
2003—2007 – Ўзбекистон Республикасининг Франсиядаги элчихонасининг сиёсий маслаҳатчиси;
2008—2010 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БМТ ва халқаро ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
2011—2013 – Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси.
2013—2015 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи.
2015—2018 – Ўзбекистон Республикасининг Полша Республикасидаги муваққат ишлар вакили.
2019-йилдан 2023-йилгача – Ўзбекистон Республикасининг Полша Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
Фалсафа, ижтимоий соҳа ва дипломатияга оид 2 та монография ва 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
Франсуз ва рус тилларида гапиради.
Уйланган, уч фарзанди бор.

