Bahrom Hamdamiy
| Баҳром Ҳамдамий | |
Баҳром Ҳамдамий автопортрети. 1940-йил | |
| Ҳақиқий исми | Баҳром Ҳамдамий |
| Таваллуди | 1910-йил Тошкент |
| Вафоти | 1942-йил Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган |
| Миллати | ўзбек |
Баҳром Ҳамдамий (1910, Тошкент – 1942, фронтда ҳалок бўлган) – рассом, Ўзбекистон рассомлари уюшмасининг ташкилотчиларидан. Тошкент рассомлик техникумида Александр Волковдан таълим олган (1930– 1936); Москва, Ленинградда ижодий сафарда бўлиб малакасини оширган. Ҳамдамий асарларида куннинг долзарб воқеаларини, халқ ҳаётини тасвирлади: „Колхозчилар“ (1933), „Колхоз чойхонасида“ (1936) – Шарқ музейида; „Автопортрет“ (1939, 1941); „Иш тугади“ („Лангар канали қурувчилари“, 1939), „Бобом–шоир Музтариб портрети“ (1939) – Ўзбекистон санъат музейида. Навоий асарлари асосида „Фарҳод саҳрода“ (1940), „Фарҳод Хусрав асири“ (1941) каби асарлар юзага келди. „ЎзТАГ ойнаси“ плакатларини тайёрлашда қатнашган (1941–1942). Р.Аҳмедов, З. Иноғомов ва бошқаларга дарс берган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |