“Баҳром ва Гуландом” – Котибий Туршизий “Хамса”си таркибига кирувчи достон. Низомий Ганжавий “Панж Ганж”и достонларидан бирига жавоб тарзида ёзилган. Адабиёцҳуносликда достоннинг номланишига қараб уни “Ҳафт пайкар”га татаб­буъ сифатида, қўлланган шеърий ўлчовига қараб эса “Хусрав ва Ширин”га жавоб тарзида ёзилган деган қарашлар мавжуд. Алишер Навоий ушбу достон номини “Мажолис ун-нафоис”да Котибий Туршизий билан боғлиқ бобда эслаб ўтади[1].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”.