Баҳзани (курдча: به‌حزانی,[1][2] арабча: بحزاني‎‎), сурёнийчадан олинган бўлиб, „хазина уйи“ деган маънони англатади. Ироқ шимолидаги Нинева муҳофазотининг Ал-Ҳамдания туманида жойлашган шаҳарча.

Баҳзани
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Нинева муҳофазоти
Туман Ал-Ҳамдамия тумани
Маҳзанида мавлуд

Аҳолиси

Баҳзани шаҳри ўзининг йўлдош қишлоғи Башиқа билан биргаликда тарихан турли этник гуруҳларга мезбонлик қилган. Ҳудудда гугунги кунда яшовчи аҳолининг аксарияти араб тилини она тили сифатида биладиган язидийлардир[3]. Шунингдек, оссурийлар, шиалар, суннийлар ва шабаклар ҳам истиқомат қилади[4].

Тарихи

Баҳзани Ироқнинг расмий ҳудуди ҳисобланади. Бироқ, 2003-йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Курдистон минтақаси ҳудуд учун да’во қилиб келмоқда. Ироқ конституциясининг 140-моддасига кўра, референдум орқали ҳудуд Ироқ ёки курд ҳукумати томонидан бошқарилиши масаласи ҳал қилиниши керак. Бошқариш масаласи ҳали тўлиқ ҳал қилинмаган. Ҳуман Ригҳц Wатч, УНҲCР ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, агар шаҳар Курдистон минтақасига қўшилишга қарши овоз берилса, шаҳар аҳолиси зўравонлик таҳдиди остида қолади[5][6][7].

2014-йил август ойида ИШИД шаҳарга бостириб кириши ортидан шаҳар аҳолиси Ироқ Курдистонига қочиб кетган. 2016-йил охирида ҳудуд Башиқа билан бирга озод қилинган. Ўшандан кейин кўчирилган кўплаб аҳоли қайтиб келиб, Язидий ибодатхоналари ва черковини қайта қуришган.

Язидийларнинг муқаддас жойлари

Баҳзанида кўплаб язидий зиёратгоҳлари мавжуд. Жумладан[8]:

  • Эбû Рîш зиёратгоҳи;
  • Шайх Бако зиёратгоҳи. Зиёратгоҳда анжирли булоқ мавжуд. Бу ерга зиёратчилар иситмадан даволаниш учун ташриф буюришади. Зиёратчилар кийимларидан кичик парчаларни дарахтга боғлайдилар ва баҳорда балиқларни озиқлантирадилар.
  • Ситт Ҳебîбе зиёратгоҳи, шунингдек, Марта Ҳебîбта („Севимли хоним“; Шайх Муҳаммаднинг рафиқаси) номи билан ҳам машҳур. Ушбу зиёратгоҳ Башиқага яқин ҳудудда жойлашган.
  • Месъûд зиёратгоҳи
  • Дайка Жакан зиёратгоҳи

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Денгê Курдистан“. денгекурдистан.ну (2015-йил 3-август). Қаралди: 2019-йил 19-декабр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „وه‌زاره‌تی پێشمه‌رگه‌ ورده‌كاری كۆنترۆڵكردنه‌وه‌ی باشیك و به‌حزانی روونده‌كاته‌وه‌“ (ку). Курдистан24 (2016-йил 9-ноябр). Қаралди: 2019-йил 19-декабр.
  3. ↑ элеcтриcпулп.cом „ЙАЗИДИС и. ГЕНЕРАЛ – Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг. Қаралди: 2016-йил 25-сентябр.
  4. ↑ „Баашиқа Ареа Басед Ассессмент - Жулй 2018 - Ирақ | РелиэфWеб“ (эн). релиэфwеб.инт (2018-йил 15-август). Қаралди: 2022-йил 26-август.
  5. ↑ „Ирақ'с Диспутед Территориэс“. Унитед Статес Институте оф Пеаcе.
  6. ↑ „Он Вулнерабле Гроунд“. Ҳуман Ригҳц Wатч (ҲРW).
  7. ↑ „УНҲCР'с ЭЛИГИБИЛИТЙ ГУИДЕЛИНЕС ФОР АССЕССИНГ ТҲЕ ИНТЕРНАТИОНАЛ ПРОТЕCТИОН НЕЭДС ОФ ИРАҚИ АСЙЛУМ-СЕЭКЕРС“. Унитед Натионс Ҳигҳ Cоммиссионер фор Рефугеэс (УНҲCР).
  8. ↑ Креенброэк, Пҳилип. Езидисм: иц баcкгроунд, обсерванcес, анд техтуал традитион. Э. Меллен Пресс, 1995. ИСБН 0-7734-9004-3. ОCЛC 31377794.