Баи Жиажун
柏佳骏
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1991-йил 20-март (1991-03-20) (35 ёш)
Таваллуд жойи Шангҳаи, Хитой
Бўйи 1.66 м (5 фт 5 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Шангҳаи Шенҳуа
Рақами 23
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000—2006 Генбао Фоотбалл Аcадемй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2012 Шангҳаи Эаст Асиа 90 (1)
2012 → Шангҳаи Шенҳуа (лжара) 12 (1)
2013- Шангҳаи Шенҳуа 157 (2)
Миллий терма жамоа‡
2005—2006 Хитой У-17
2010 Хитой У-20
2012 Хитой У-22 5 (0)
2017- Хитой 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(10-ноябр 2020-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (10-январ 2017-йил учун)

Баи Жиажун (1991-йил 20-мартда туғилган) — хитойлик футболчи, ҳозирда Хитой Суперлигасининг „Шангҳаи Шенҳуа“ клубида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Клубдаги фаолияти

Шангҳаида туғилган Баи 2000-йилда Генбао футбол академиясига қўшилган ва академиянинг бош мураббийи Ху Генбао уни келажак порлоқ футболчи сифатида ўзи учун кашф этган. Баи 2007-йилда Хитойнинг Иккинчи лига жамоаси Шангҳаи Эаст Асиа жамоасига қўшилган. 2008-йил 31-октябрда у ўзининг биринчи голини „Жиангсу Саинтй“га қарши сафарда киритган.

2012-йилнинг 4-июлида Баи Хитой Суперлигаси вакили „Шангҳаи Шенҳуа“га 4 ойлик ижара шартномаси асосида қўшилган. У Суперлигадаги дебютини 14-июл куни ўз майдонида „Беижинг Гуоан“га қарши ўйинда (3:1) ўтказган. Шундан сўнг у тезда жамоада ўзини намоён қилган ва чап қанот ҳимоячисига айланган. Унинг Суперлигадаги биринчи голи 15-сентабр куни „Лиаонинг Wҳоwин“ жамоаси дарвозасига киритган. Баи 2013-йил феврал ойида Шангҳаи Шенҳуага доимий трансфер қилинган. У 2017-йилнинг 19-ноябрида клуб билан шартномасини беш йилга узайтирган[1]. 2019-йил 7-март куни Бай Шангҳаи дербисида „Шангҳаи СИПГ“ футболчиси Оскарнинг бошига тирсаги билан зарба бергани учун бешта ўйинга дисквалификация қилинган[2][3].

Халқаро фаолияти

Баи Хитой У-17 терма жамоасига илк бор 2005-йилда чақирилган. У 2006-йил сентябр ойида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок эта олмаган. 2010-йил январ ойида Баи Су Маозҳен томонидан Хитой У-20 терма жамоасига чақирув олган. Баи 2012-йил апрел ойида Хитой У-22 терма жамоасидан чақирув олган ва 2012-йил июн ойида Лаос давлатида ўтказиладиган 2013-йилги ОФК У-22 Осиё Кубоги саралаши учун таркибга киритилган.

2017-йилнинг 10-январида Баи Хитой миллий терма жамоаси сафида Исландияга қарши 2017-йилги Хитой кубогида дебют қилган ва 65-дақиқада Денг Ханвен ўрнига майдонга тушган.

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Шангҳаи Эаст Асиа 2007 Хитой Иккинчи Лигаси 0 - - - 0
2008 Хитой Биринчи Лигаси 20 1 - - - 20 1
2009 21 0 - - - 21 0
2010 14 0 - - - 14 0
2011 23 0 2 0 - - 25 0
2012 12 0 0 0 - - 12 0
Жами 90 1 2 0 0 0 0 0 92 1
Шангҳаи Шенҳуа (Ижара) 2012 Хитой Супер Лигаси 12 1 1 0 - - 13 1
Шангҳаи Шенҳуа 2013 23 0 0 0 - - 23 0
2014 21 0 4 0 - - 25 0
2015 26 1 7 0 - - 33 1
2016 26 0 3 0 - - 29 0
2017 15 1 3 0 1 0 - 19 1
2018 25 0 0 0 3 0 0 0 28 0
2019 15 0 2 0 - - 17 0
2020 6 0 0 0 1 0 - 7 0
Жами 157 2 19 0 5 0 0 0 181 2
Карерада жами 259 4 22 0 5 0 0 0 286 4

Ютуқлар

Клуб

Шангҳаи Шенҳуа

  • Хитой ФА кубоги : 2017[3] 2019[4]

Манбалар

  1. ↑ „足协杯决赛前定军心 申花官方宣布与四将续约5年“. Сина (19-ноябр 2017-йил). Қаралди: 20-ноябр 2017-йил.
  2. ↑ „足协公布罚单:柏佳骏肘击禁赛5场 孙世林禁赛4场“. Сина (7-март 2019-йил). Қаралди: 8-март 2019-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „足协杯-马丁斯轰世界波 申花总分3-3上港夺冠“. спорц.сина.cом.cн (26-ноябр 2017-йил). Қаралди: 16-август 2019-йил.
  4. ↑ „申花打破足协杯先主后客夺冠魔咒 并终结尴尬纪录“. спорц.сина.cом.cн (6-декабр 2019-йил). Қаралди: 6-декабр 2019-йил.