Бактериолиз – бактерияларнинг антителолар, бактериофаглар, лизоцим, антисептиклар, химиотерапевтик моддалар, аутолиз таъсирида эриши, иммун реаксияларнинг бир тури. Бактериолиз бактерия ҳужайраси деворидаги пептидогликон ва ситоплазма мембранасининг емирилишидан иборат. Спесифик (бактериофаглар, бактериолизинлар, лизоцим таъсирида) ва носпесифик (айрим гидролитик ферментлар, физик ва кимёвий омиллар иштирокида) бактериолиз фарқ қилинади. Бактериолиз одам ва ҳайвонлар организмида микробга қарши антителолар таъсирида рўй беради. Бу жараён бактериолиз реаксияси деб аталиб, лаборатория шароитида ҳам қўлланади. Олдиндан тайёрлаб қўйилган маълум иммун зардоб воситасида касаллик микробини аниқлаш мумкин. Реаксия оқибатида микроб ҳужайрасининг юзасидаги моддалар парчаланиб, ичидаги маҳсулот атроф муҳитга ажралиб чиқади. Бу реаксиядан асосан организмда микробга қарши (мас, вабо касаллигида) антителолар ҳосил бўлиш жараёнини ўрганишда фойдаланилади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Бактериолиз" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил