Balafon

Балафон — зарбли мусиқий чолғу асбоби, идиофон. Мозамбик, Ангола, Бенин, Габон, Гамбия, Конго Республикаси, Камерун, Малави, Мали, Сенегал, Чад ва Мадагаскар сингари кўплаб Африка мамлакатларига хос.
Бу ксилофон типидаги мусиқа асбоби бўлиб, маримбанинг бир тури ҳисобланиб, асосан қуритилган қовоқдан тайёрланган резонаторларга эга[1] Чолғу асбоби шеа ёғочидан ёки бошқа қаттиқ навли ёғочлардан ясалган 15 тадан 22 тагача бўлган тўғрибурчакли тахтачалардан иборат. Тахтачаларга ишлов беришдан аввал, табиий шароитда ҳамда оловда қуритилади, уларни созлаш пайтида керакли товуш жаранламагунча рандаланади. Тахтачалар остига бўйиндан чиқувчи қовоқли резонаторлар жойланади. Улар кўпинча майда тошлар ёки қуритилган уруғлар билан тўлдирилади, натижада анча шовқинли товуш пайдо бўлади. Балафон қисмлари чарм тасмалар билан ўзаро боғланади.
Шунга ўхшаш бошқа чолғу асбоблар сингари балафон ҳам махсус таёқчалар ёрдамида чалинади. У сайр қилиб юрувчи гриот санъаткорлар томонидан ҳам якка чолғу сифатида, ҳам қўшиқ куйлашда жўр қилишда қўлланади. Балафондан, шунингдек, алоқа воситаси сифатида фойдаланилади.
" . . . балафон ноталари шунчаки ноталар эмас, балки бутун бир мусиқий тилдир. Ҳар бир нотанинг ўзига хос маъноси бор. Масалан, эрталаб одам уйғонгач балафонда куй чалса, қўшниси унга сут келтиради… Ёки балафон воситасида қўшни қишлоққа салом етказиш мумкин. Мен ноталарни ва баъзи ибораларни осонгина ўргандим ва биз мулоқот қила олдик — деган эди Хуан Гарсия-Ҳеррерос лойиҳа учун интервюда. Гвинеяда яшовчи сусулар орасида балафонни чалиш билан боғлиқ анъаналар, шунингдек, Буркина-Фасо, Кот-д’Ивуар ва Малида яшовчи сенуфолар орасида балафонни чалиш билан боғлиқ анъаналар ЮНЕСКО томидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „БАЛАФОН • Большая российская энциклопедия - электронная версия“. бигенc.ру. 2021-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-ноябр.
Ҳаволалар
- Горохов, Андрей. „Музпросвет: ГРИОТЫ ЗАПАДНОЙ АФРИКИ“. 2009-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-май.