Balansomer
Балансомер – ер сирти ёки атмосферадаги исталган нуқтанинг радиация (нур) балансини (ютилган радиация билан қайтган радиация орасидаги фарқни) ўлчайдиган асбоб. Балансомернинг кўп хиллари бор. Лекин термоэлектрик иалансомер кўпроқ ишлатилади. Унинг асосий иш қисми қорайтирилган иккита мис пластинкадан иборат. Улардан бири Қуёш ва атмосферанинг юқори қатламларидан келадиган радиацияни, иккинчиси ер сиртидан қайтган ва атмосферанинг паст қатламларидан келадиган радиацияни қабул қилади. Пластинкалар температуралари фарқига қараб радиация баланси аниқланади. Ўзбекистонлик олимлар М. Лютерштейн ва Т. Скворсовлар биринчи бўлиб (1930-йил) Тошкентда ўзлари ихтиро қилган балансомер ёрдамида ер сиртининг радиация балансини узлуксиз ёзиб бориш усулини ишлаб чиқишган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |