Balantidium
Балантидиум (Балантидиум) – тенг киприкли инфузориялар туркумининг авлоди. Танаси овал, ловиясимон, юмалоқ шаклда, сиртдан майда, бир хил узунликдаги киприклар билан қопланган. Киприклари ҳаракатланиш ва озиғини ҳайдаш вазифасини бажаради. Танасининг узунлиги 40 – 150 м км, эни 20 – 70 м км, 30 дан ортиқ тури бор. Бир қанча умуртқасизлар ва кўпчилик умуртқалилар (каламуш, чўчқа, одамсимон маймунлар) ҳамда одамнинг йўғон ичагида паразитлик қилади. Чўчқа ва одамларнинг йўғон ичагида паразитлик қиладиган Балантидиум юғон ичак тўқималарини емириб, эритроцитлар билан озиқланади, ичакни яллиғлантириб, хавфли – қонли ичбуруғ касаллигини пайдо қилади. Балантидиум систалари ҳайвонлар гўнги орқали ташқарига чиқарилади. Балантидиум билан зарарланган киши бу паразитни бошқаларга ҳам юқтириши мумкин. Чўчқалар ва чўчқабоқарлар орасида айниқса кўп учрайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |