Balchiqli vulqonlar
(Balchiqli vulkanlardan yoʻnaltirildi)
Балчиқли вулқонлар - доимий ёки вақт-вақти билан Ер юзасига кўпинча сув ва нефт аралаш ҳолда балчиқ нарсалари ва газнинг отилиб чиқишидан ҳосил бўладиган турли шаклдаги геологик тузилма. Бу суюқликлар вулқон конусларининг ён бағрида аста-секин қотади; уз. 10 – 20 км, қалинлиги 5 – 30 м, кенглиги бир неча юз м. гача бўлади. Асосан нефтли ва вулқонли жойларда учрайди. Балчиқли вулқонлардан метан, ис гази, карбонат ангидрид, азот ва бошқа газлар чиқиб туради. Озарбайжон, Туркманистон, Россия Федерацияси (Кубанда, Таман, Керч, Камчатка ярим ороллари) ҳамда Италия, Исландия, Марказий Америка ва бошқа жойларда Балчиқли вулқонлар мавжуд.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |