Балеар ороллари — Ўрта денгизнинг ғарбий қисмидаги ороллар тўдаси, Испаниянинг Балеарес мухтор вилоятини ташкил этади. Иккита катта орол — Малорка ва Менорка ороллари ҳамда Питиус ороллари архипелагидан иборат. Майдони 5 минг км². Аҳолиси 686 минг киши (1992), аксарияти каталонлар. Маъмурий маркази — Палма-де-Малорка шаҳри Энг баланд жойи 1445 м. Карст релеф шакллари кенг тарқалган. Иқлими Ўрта денгиз атрофига хос иқлим. Йиллик ёғин 400 – 600 мм. Тош дуб, ҳалаб қарағайи ва чакалакзорлар учрайди. Аҳолиси субтропик деҳқончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади. ХВ асрдан Испания таркибида. Менорка оролда аэропорт ва ғарбий денгиз базаси бор. Туристлар кўп келади, иқлим курортлари мавжуд[1].

Балеар ороллари
Автоном Жамоат ва Провинсия
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
Мамлакат Испания
Майдон 4,992 км2 (1,927 кв ми)
Аҳолиси
 (2016)
1,107,220
Зичлиги 220 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил