Bali
Бали — Малайя архипелагидаги орол. Индонезияга қарашли Кичик Зонд о.лари тўдасида. Майдони 5,6 минг км². Аҳолиси 2 млн. кишидан ортиқ. Йирик шаҳри — Денпасар. Оролнинг ер юзаси тоғли, шарқий қисмида Агунг вулкани (баландлиги 3142 м) бор. Иқлими тропик, муссон иқлими. Ёзи серёғин (йилига 1500 мм ва ундан ортиқ). Тропик ўрмонлар билан қопланган. Плантацияларда шоли, кофе, какао етиштирилади. Б. Индонезия маданияти ва санъатининг қад. маркази. Б.да меъморий ёдгорлик кўп, жумладан "Қироллар мозори" (ХИ аср) — қояга ўйиб ишланган фасадлар, "Фил ғори" (ХИИИ аср) ва бошқа Оролга кўплаб туристлар келиб туради.
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |