Balinos
Балинос – юнонистонлик файласуф Аполлониснинг Шарқ адабиётидаги номи. Балинос тилсим очиш ва сеҳр-жоду илмларини пухта ўзлаштирган ҳаким сифатида машҳур бўлган. Балинос “Садди Искандарий” достонида Искандарнинг бошига тож кийдирган икки донишманднинг бири сифатида келтирилади:
Арасту била-ўқ Балинос эди,
Ки бу Хизр эди, ул бир Илёс эди.
(“Садди Искандарий” 19-боб)
Достон хотимасида Искандарнинг онасига етти ҳаким таъзия изҳор этади. Балинос Афлотун, Суқрот ва Арастудан кейин, тўртинчи бўлиб, Искандарнинг онасига таъзия билдиради.
“Тарихи анбиё ва ҳукамо”да Балинос Аристолиснинг шогирди, Жолинус ҳакимнинг устози сифатида тилга олинган. Искандар минораси унинг бошчилигида бунёд этилган[1][2][3].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |