Балиқлитов — Нурота тизмасининг шим. этакларидаги қолдиқ тоғ. Қўйтош тоғларидан 10 – 12 км шим.да. Б.нинг жан.-шарқий ён бағри қияроқ, шим.-ғарбий ён бағри ётиқроқ. Уз. тахминан 17 км, эни 0,5 – 1 км. Мутлақ баландлиги 581 м (Бойзағир тоғи). Б. палеозойнинг метаморфик оҳактошларидан таркиб топган. Ён бағирларида қиска сой кўп. Б.дан яйлов сифатида фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил