Ball
Балл (франсузча балле — соққа, шар) — рақам билан ифодаланган баҳо. Бирор ҳодисанинг (масалан, шамолнинг) тезлигини, ўқувчиларнинг билими ва ахлоқини, айрим спорт турларида мусобақалар натижасини, чорва молларининг сифатини (кўргазмаларда) муайян даража бўйича баҳолашда шартли бирлик сифатида қўлланади. Ўзбекистондаги мактаблар ва Ўрта махсус ўқув юртларида 5 балли, олий ўқув юртларида 4 балли тизим қабул қилинган. Шунингдек, мамлакатимизнинг ўрта, ўрта махсус ва олий мактабларида кўп балли (рейтинг) тизими ҳам жорий этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |