Балласт (голландча Балласт) — 1) локомотив, кема ва бошқаларнинг оғирлигини сунъий равишда ошириш учун ишлатиладиган юк (сув, қум ва бошқалар); 2) ҳаводан енгил учиш аппаратлари (масалан, аэростат) кўтарилишини ростлаб турадиган юк (масалан, қум); 3) темир йўл шпаллари остидаги қатлам. Майдаланган тоғ жинслари (қум, шағал, тош), домна тошқоли (шлаги) ва бошқа материаллардан ётқизилади. Балласт поезддан шпалларга тушадиган зўриқишни из кўтармасига бир меъёрда ўтказади, шпалларнинг силжиб кетишига йўл қўймайди, поезд ғилдиракларининг релсга юмшоқ урилишини таъминлайди; 4) кўчма маънода — ортиқча юк, дахмаза, маълум иш учун фойдасиз нарса.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил