Baltimore (Maryland)
Балтимор — АҚШдаги шаҳар ва порт, Мериленд штатида, Атлантика океанининг Чесапик қўлтиғи соҳилида. Аҳолиси 2 млн. киши (шаҳар атрофи билан бирга, 1990). Балтимор АҚШнинг муҳим транспорт, савдомолия, саноат ва маданий марказларидан. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик (асосан кемасозлик, электротехника, радиоэлектроника, авиаракета), нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат саноати ривожланган. Балтимор порти умумий юк обороти бўйича мамлакатдаги портлар орасида олдинги ўринда туради. Балтиморда университетлар, консерватория, илмий муассасалар, музейлар бор. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Балтиморга 1729-йилда асос солинган. Потомак дарёси бўйида биринчи колония барпо этган лорд Балтимор номига қўйилган[1].
Балтиморе | |
|---|---|
|
Марйланд штатида Балтиморнинг жойлашуви | |
| Асос сана | 1729-йил |
| Ҳукумат | |
| • мер | Шеила Дихон |
| Зичлиги | 3039 киши/км2 |
Балтимор - (инглизча "Балтиморе") АҚШ шарқидаги шаҳарларидан бири, Марйланд штатида жойлашган йирик шаҳар.

Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |