Балхий (тахаллуси бўлиб, асл исми Абу Шукур Балхий) (915 —?, Бухоро) — шоир. Форс адабиётида достончиликка асос солганлардан инсонлардан бири. Асосан сомонийлар ҳукмронлиги даврида яшаб ижод қилган. Маълум бир муддат Нуҳ ибн Наср саройида хизмат қилган. Асарларида инсонпарварликни, илм ва ҳунарни улуғлаган, кишиларни тенгликка, тинч-тотувликка даъват этган. „Офариннома“ достони (947) катта шуҳрат қозонган. Достон дидактик мавзуда битилган (асарларидан 379 байт турли тазкира ва луғатларда сақланган). Балхийнинг асарлари асосан араб тилига таржима қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар