Балхоб, Балх (юқори оқимида — Дорағаз ёки Банди Амир) — Афғонистон шим.даги дарё. Узунлиги 450 км. Ғарбий Ҳиндукуш тоғларидан бошланади. Бақтрия текислигига чиққач, бир неча тармоққа бўлинади ва Амударёга етмасдан қумга сингиб кетади. Б. делтасида Мозори Шариф, Вазиробод (Балх) ва б. воҳалар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:Ривер-стуб