Balzamlash
Балзамлаш, мумиёлаш — мурда ёки унинг айрим аъзолари ва тўқималарини чиритмайдиган қилиб узоқ сақлаш усули. Бунинг учун жасадга чиритувчи микробларни ўлдирадиган махсус антисептик моддалар шимдирилади. Одатда тиббиёт ўқув юрти талабаларига кўрсатиш, илмий тадқиқот олиб бориш, мурдани узоқ, масофага етказиб бериш зарурияти туғилганда, шунингдек машҳур кишилар жасади балзамланади. Б. қадимдан маълум, дастлаб Мисрда қўлланган; улар Б. воситаларига хушбўй модда — балзам ҳам қўшиб ишлатганлар (балзамлаш номи шундан олинган). Илгари мурданинг боши, кўкрак, қорин бўшлиқларини турли туз эритмалари билан тўлдирганлар. 16 — ХВИИ асрларда Европада ҳар хил кимёвий моддалар аралашган эритмалар кенг қўлланган. Б. учун кўпроқ формалин (формалдегиднинг 40%ли эритмаси), этил спирти, сирка кислота ва бошқа қўлланади. Томирга формалин юбориб, мурда ёки аъзо ана шу эритмага солиб қўйилса, узоқ туради (формалин тўқималарни мустаҳкам тутиб, бактерияларнинг ривожланишига йўл қўймайди). Суд тиббиётида Б. учун кўпинча баробар миқдордаги спирт ва формалин эритмаси ишлатилади.
Б.нинг анча мукаммал усуллари ҳам бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |