Bamako
Бамако бамбара:ߓߡߊ߬ߞߐ߬
фула:𞤄𞤢𞤥𞤢𞤳𞤮 | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Мали |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Адам Сангаре |
| Майдон | 245 км2 (95 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 350 м |
| Аҳолиси (2022) |
4 227 569 |
| Зичлиги | 16776 киши/км2 |
| Этнохороним | бамаколик |
| Вақт минтақаси | УТC+0 |
| ИСО 3166 | МЛ-БКО |
Бамако – Мали Республикасининг пойтахти (1960-йилдан) ҳамда энг катта шаҳарларидан бири. Ғарбий Африкада, Нигер дарёси бўйидаги порт шаҳар. 2022-йил ҳолатига кўра аҳолиси 4 227 569 кишини ташкил қилади. Шаҳар мамлакатнинг асосий саноат маркази ҳисобланади. Саноатининг асосини енгил, озиқ-овқат саноати (гўшт, ўсимлик мойи, минерал сувлар ишлаб чиқариш) ташкил этади. Шаҳарда электр стансияси, металлсозлик корхоналари бор. Ҳунармандчилик (тўқувчилик, фил суяги ва ёғочдан турли буюмлар ясаш) ривожланган. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эта. Бамакода мактаб, лицей ва коллежлар, махсус билим юртлари, миллий тасвирий санъат, илмий тадқиқот институтлари бор.
Бамакони 1882-йилда (у вақтда Бамако қишлоқ бўлган) Франсия қўшинлари босиб олган. 1920—1958-йиллар Франсия Судани, 1958—1960-йиллар Судан Мухтор Республикасининг маъмурий маркази бўлган. 2 та музей ва шаҳар атрофида 14 асрда қурилган масжид бор.
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |