Бамби
Бамби (талаффузи: Бемби) 5чи тўлиқ метражли Дисней анимацион филмидир. 1942-йилда экранларга чиқарилган. Wалт Дисней Продуcтионс томонидан ишланган ва РКО Радио Пиcтурес томонидан тарқатилган. Филм ғояси австриялик ёзувчи Фелих Салтен қаламига мансуб 1923-йилда ёзилган Бамби, а Лифе ин тҳе Wоодс номли китобга асосланган. Филм режиссори — Давид Ҳанд, продусери эса Wалт Диснейдир.
| Бамби | |
|---|---|
|
Файл:Бамби постери.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) |
Давид Ҳанд Жамес Алгар Самуэл Армстронг Граҳам Ҳеид Билл Роберц Паул Саттерфиэлд Норман Wригҳт |
| Продюсер(лар) | Wалт Дисней |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Перcе Пеарcе Ларрй Морей Вернон Сталлингс Мелвин Шаw Cарл Фаллберг Чуcк Cоуч Ралпҳ Wригҳт |
| Қайси асарга асосланган |
Бамби, а Лифе ин тҳе Wоодс –Фелих Салтен |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) |
|
| Студия | Wалт Дисней Продуcтионс |
| Дистрибютор | РКО Радио Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 70 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $858 000[2] |
| Даромад | $267,4 миллион[3] |
| Кейинги филм | Бамби ИИ |
Бамби филми илк бор 1942-йил 9-августда Лондонда намойиш этилган. АҚШда эса 1942-йил 21-августда намойиш этилган. Филм буджети $858 мингни ташкил этиб, бутун дунё бўйлаб $270 миллион жамғаришга муваффақ бўлган.
Филм сиквели бўлган Бамби ИИ 2006-йилда чиқарилган.
Сюжети
Кунларнинг бирида Бамби исмли кийик туғилади, бу кийик бир кун келиб „Ўрмоннинг буюк шаҳзодаси“ лавозимини эгаллайди. Бу лавозим ҳозирги кунда Бамбининг отасида бўлиб, у ўрмон жонзотларини овчилар хавфидан ҳимоя қилади. Бамби, дастлаб Тҳумпер исмли ғайратли, чаққон қуён билан дўстлашади, у Бамбига юришни ва гапиришни ўргатишда ёрдам беради. Бамби кўп вақтини онаси билан ўтказиб, онасига жуда боғланган ҳолда ўсади. Тез орада у бошқа дўстлар орттиради, жумладан, булар — Флоwер исмли ёш скунк ва Фалине исмли урғочи буғу. Бамби қизиқувчан бўлиб, атрофдаги дунё ҳақида тез-тез сўрайди ҳамда меҳрибон онаси унга ўрмон жонзоти сифатида ҳаётнинг хавфлилиги тўғрисида огоҳлантиради. Бир куни ўтлоқда Бамби Буюк шаҳзодани узоқдан кўради, лекин у унинг отаси эканлигини англамайди. Буюк шаҳзода тоғда сайр қилар экан, у „Инсон“ деб номланган одам овчисини келаётганини пайқади ва шу заҳоти ҳаммани хавфсиз жойга кўчириш учун ўтлоққа югурди. Ўша пайтда Бамби онасидан қисқа вақт ичида ажралиб туради, бироқ Буюк шаҳзода, Бамби онасининг ёнига борганича кузатиб боради.
Бамбининг биринчи қиш пайтида, у Тҳумпер билан қорда мириқиб ўйнайди, Флоwер эса қиш уйқуда. Бир куни онаси уни яна емиш учун ўтлоққа олиб боради, уларган борган ўтлоқда эса одам яна пайдо бўлади. Улар қочиб қутулишганида, онасини овчи отиб ўлдиради ва кичкинтойни ёлғиз қолади ва ғамгин бўлиб қолади. Ташлаб қўйилган ўғлига ачиниб, Буюк шаҳзода Бамбига отаси эканлигини айтиб, уйига олиб боради. Кейинги йил Бамби ўсмир кийикка айланди ва болаликдаги дўстлари ҳам ўсмир сифатида вояга етишди. Бу пайтда, Тҳумпер ва Флоwер, охир-оқибат муҳаббатга ошёнига ғарқ бўлишди, гарчи трио романтиканинг концепсиясини масхара қилишса-да, Тҳумпер ва Флоwер яқинда ўзларининг гўзал романтик муносабатларга дуч келишди ва севги ҳақидаги аввалги фикрларидан воз кечишади. Бамби эса тенгқури бўлган урғочи кийик — Фалинега нисбатан илиқ муносабатда эди. Бироқ, уларнинг муносабатлари узоққа бормади, сабаби Фалинени Бамбидан узоқлаштиришга уринган Ронно исмли жанговар кийик тўсқинлик қилмоқда. Кейин Бамби ва Ронно ўртасида жанг бўлади. Бамби жангда Роннони мағлубиятга учратиб, Фалиненинг муҳаббатини қўлга киритди.
Кунлардан бир кун, Бамбини тутуннинг ҳиди уйғотади; у унга эргашади ва овчилар лагерига олиб боришини аниқлайди. Кейин Бамби билан отаси, ўрмон аҳлини овчилар энди кўпчилик бўлиб келаётганлиги ҳақида огоҳлантиради. Иккаласи хавфсиз жойга қочишади, гарчи Бамби ғалаёнда Фалинедан ажралиб, уни йўлда қидирса-да. Бамби тез орада Фалинени одамларга тегишли тажовузкор овчи итлар чангалида топади ва уни ҳимоя қилади. Бамби улардан қочиб қутулади ва уни овчи отиб ташлайди. Айни пайтда, „Одамлар“ лагерида уларнинг Флоwерханлари тўсатдан ўрмонга тарқалди, натижада ўрмон аҳли қўрқувдан қочиб кетишди, ўрмон эса аланга олди. Бамби, отаси, Фалине ва бошқа ўрмон жонзотлари дарё бўйида бошпана топишга муваффақ бўлишди. Кейинги баҳорда Фалине Бамби кўзи остида, янги „Ўрмоннинг буюк шаҳзодаси“ сифатида эгизакларни дунёга келтирди.
Овоз берганлар
- Бамби (филмнинг бош қаҳрамони):
- Боббй Стеwарт — Бамби'нинг гўдаклиги
- Донниэ Дунаган — Бамби'нинг болалиги
- Ҳардиэ Албригҳт — Бамби'нинг ўсмирлиги
- Жоҳн Сутҳерланд — Бамби'нинг улғайгани[1]
- Тҳумпер (Бамбининг дўсти бўлган қуён):
- Петер Беҳн — Тҳумпер'нинг болалиги
- Тим Давис — Тҳумпер'нинг ўсмирлиги
- Сам Эдwардс — Тҳумпер'нинг улғайгани
- Паула Wинслоwе — Бамби'нинг онаси
- Флоwер (Бамбининг дўсти бўлган скунк):
- Стан Алехандер — Флоwер'нинг болалиги
- Тим Давис — Флоwер'нинг ўсмирлиги
- Стерлинг Ҳоллоwай — Флоwер'нинг улғайгани
- Wилл Wригҳт — укки
- Фалине (Бамби ёқтирадиган урғочи буғу):
- Cаммиэ Кинг — Фалине'нинг болалиги
- Анн Гиллис — Фалине'нинг улғайгани
- Фред Шиэлдс — Ўрмоннинг буюк шаҳзодаси
- Маргарет Леэ — Раббит хоним
- Марй Лансинг — Эна хола ва Поссум хоним
- Перcе Пеарcе — жаноб Моле
- Тҳелма Боардман — урғочи қуён
Манба:[4]
Ўзбекча дубляж
- Файзулла Аҳмедов — Бамби
- Светлана Муродхўжаева — Фалине
- Санжар Саъдуллаев — Тҳумпер
- Ойбарчин Бакирова — Флоwер
- Зулхумор Мўминова
- Шомаҳмуд Шорасулов — Буюк шаҳзода
- Гулчеҳра Мирзажонова
- Барно Қодирова
- Нигора Садиева
- Хусния Санаева
Шунингдек, дубляж режиссори — Комил Турсунбоев, овоз режиссори — Рўза Ҳакимова, таржимон — Қурбонбой Шодмонов, муҳаррирлар — Марҳабо Носирова, Мунира Асатуллаева[манба керак].
Мусиқаси
Рўйхатда келтирилган трекларнинг барчасининг матнини Ларрй Морей ёзган; треклар мусиқасини эса Франк Чурчилл яратган.
| № | Номи | Ижрочи(лар) | Давомийлиги |
|---|---|---|---|
| 1. | „Лове Ис а Сонг“ | Доналд Новис | |
| 2. | „Литтле Април Шоwер“ | Дисней Студио Чорус | |
| 3. | „Лет'с Синг а Гай Литтле Спринг Сонг“ | Дисней Студио Чорус | |
| 4. | „Лоокинг фор Романcе (И Бринг Ёу а Сонг)“ | Доналд Новис & тҳе Дисней Студио Чорус |
Манбалар
- ↑ „Бамби: Детаил Виэw“. Америcан Филм Институте. 11-июл 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-апрел 2017.
- ↑ Барриэр, Ж. Мичаэл „Дисней, 1938–1941“, . Ҳоллйwоод Cартоонс: Америcан Аниматион ин Иц Голден Аге. Охфорд Университй Пресс, 2003 — 269–274, 280-бет. ИСБН 978-0-19-516729-0 (2014-йил 24-майда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Бамби“. Бох Оффиcе Можо. 3-январ 2012да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2012.
- ↑ Том Ҳеинтжес. „Аниматинг Идеас: Тҳе Жоҳн Сутҳерланд Сторй“. Cартоониcиан.cом (2012-йил 24-май). 13-апрел, 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-апрел 2014-йил.
Қўшимча
- Габлер, Неал. Wалт Дисней: Тҳе Триумпҳ оф Америcан Имагинатион. Неw Ёрк Cитй: Алфред А. Кнопф Инc, 2006. ИСБН 978-0679438229.
- Wиллс, Жоҳн „Фелих Салтен'с Сториэс: Тҳе Портраял оф Натуре ин Бамби, Перри анд Тҳе Шаггй Дог“, . Wалт Дисней, фром Реадер то Сторйтеллер: Эссайс он тҳе Литерарй Инспиратионс. Жефферсон (Н.C.): МcФарланд, 2015 — 45–61-бет. ИСБН 978-0-7864-7232-1.
Ҳаволалар
- 1942-yil filmlari
- Ingliz tilidagi filmlar
- 1942-yil multfilmlari
- AQSh filmlari
- AQSh animatsion filmlari
- Walt Disney Pictures filmlari
- Coming-of-age janridagi filmlar
- Hayvonlar haqidagi animatsion filmlar
- Bill Roberts filmlari
- James Algar filmlari
- Samuel Armstrong filmlari
- Paul Satterfield filmlari
- David Hand filmlari
- Alifbo boʻyicha filmlar