Bambuk
Бамбук (малайя тилидан бамбу) — 1) ғаров (Бамбуса) — бошоқдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми, 200 дан ортиқ тури маълум, аксарияти кўп йиллик, фақат айримлари бир йиллик ўсимлик. Поясининг диаметри 30 см гача, бўйи 40 м гача боради. Баъзи турлари ҳар йили, бошқалари бир неча йилда бир марта гуллайди. Бамбук ер юзининг деярли барча нам иқлимли тропик ҳудудларида ўсади. Сахалин ва Курил оролларидаги игна баргли ва япроқли ўрмонларнинг соя жойларида бамбукнингнинг 6 тури учрайди. Бамбук халқ хўжалигида уй, кўприк қуриш, дурадгорликда ишлатилади, толасидан — қоғоз тайёрланади. Айрим турларининг ширасидан қанд олинади. Кейинги вақтларда Қора денгизнинг Кавказ ва Қрим соҳилларида ҳам экила бошланди; 2) сиркда ишлатиладиган гимнастика асбоби. Сирк гумбазига осиб қўйиладиган лангар чўп (илгари бамбукдан қилинар эди, ҳозир енгил металлдан ясалади); 3) гимнастикачилар кўрсатадиган машқнинг номи. Уни 1 — 3 ижрочи бажаради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
бамбоо маттресс[сайт ишламайди]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- Bambuk
- Bambusoideae
- Qurilish materiallari
- Osiyoning bog‘ o‘simliklari
- Avstraliyaning bog‘ o‘simliklari
- Shimoliy Amerikaning bog‘ o‘simliklari
- Janubiy Amerikaning bog‘ o‘simliklari
- Bog‘ o‘simliklari
- Sent-Lyusiyaning milliy ramzlari
- Yaponiyaning milliy ramzlari
- Xitoyning milliy ramzlari
- Ildizpoyali o‘simliklar
- Poyasi iste’mol qilinadigan sabzavotlar