Бананли фостер — сариёғ, жигарранг шакар, долчин, тўқ ром ва банан ликёрли соус билан банан ва ванил музқаймоқларидан тайёрланган десерцҳиринлик. Бананлар шакар қўшиб сариёғ ичида озгина қовурилади, ундан кейин алкогол қўшилади ва оловга қўйилади. Алангада пиширгандан сўнг, музқаймоқ устига соусдаги бананлар қўйилади. Бу ширинликка ванилли музқаймоқ ёки блин қўшиб бериш мумкин, лекин уни ўзини ҳам истеъмол қилиш мумкин[1]. Зиравор сифатида сиз долчин ва мускат ёнғоғини қўшишингиз мумкин[2].

Яратилиш тарихи

Ширинлик 1951-йилда АҚШнинг Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳридаги "Бреннан" меҳмонхонасида[3] Пол Блонж томонидан яратилган. Десерт ўша пайтда Янги Орлеан жиноят комиссиясининг раиси бўлган Оуэн Бреннаннинг дўсти Ричард Фостер шарафига номланган[4]. Ҳозиргача бу ширинлик Янги Орлеандаги энг яхши ресторанларда, шунингдек, дунёдаги кўплаб ресторанларда тансиқ таом сифатида тортилади.

Манбалар

  1. ↑ Артисанал Глутен-Фреэ Cупcакес: 50 Фром-Сcратч Реcипес то Делигҳт Эверй Cупcаке Девотеэ-Глутен-Фреэ анд Отҳерwисе. Тҳе Эхперимент, 2011. ИСБН 978-1-61519-036-2. 
  2. ↑ Манлей, Степҳаниэ. CопйКат.cом'с Дининг Оут ат Ҳоме Cоокбоок: Реcипес фор тҳе Мост Делиcиоус Дишес фром Америcа'с Мост Популар Рестауранц. Улйссес Пресс, 2010-04-01. ИСБН 978-1-56975-832-8. 
  3. ↑ Бреннан, Элла. Мисс Элла оф Cоммандер'с Палаcе : "И дон'т wант а рестаурант wҳере а жазз банд cан'т cоме марчинг тҳроугҳ", Мартин, Ти Аделаиде, Фирст, Лайтон, Утаҳ, 2016. ИСБН 978-1-4236-4255-8. ОCЛC 939911126. 
  4. ↑ „Неw Орлеанс Фоод: Бананас Фостер“. НеwОрлеансОнлине.cом. Неw Орлеанс Тоурисм Маркетинг Cорпоратион. 2017-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-ноябр.