Бандаж (франс. бандаге — белбоғ) — қорин девори чурраларида, чурра дарвозасини бекитиш, қорин девори ҳаддан ташқари чўзилиб кетишининг олдини олиш ёки ички аъзоларни маромида тутиб туриш учун боғлаб юриладиган махсус камар, белбоғ. Даво ва профилактик Б.лар — қорин усти Бандаж , ҳомиладорликда ва туғруқдан кейин тақиладиган Б., шунингдек чурра Б. и фарққилинади. Профилактик Б. ҳомиладорлик ва туғрукдан кейин айниқса мускуллари бўшашиб қолган аёлларда (ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги Б.) қорин деворининг ҳаддан ташқари чўзилиб кетиши кузатилганда, шунингдек қорин бўшлиғидаги операциялардан кейин қорин девори чурраси ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида тавсия этилади. Ички аъзолар, мас, меъда-ичаклар, буйраклар хийла пастга тушиб қолганда врач тавсияси бўйича даво Б.идан фойдаланилади. Б.ни врач назорати остида Чурра бандажи (ўнг чов чурраси учун): 1 — пружинага ўрнатилган мослама; 2— сон остидан ўтадиган тасма танланади. Б. таққанда бичилиш, қисилиш ва бошқа нохуш ҳоллар кузатилса, уни боғламаслик ҳамда врачга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил