Банди туркистон - Паропамиз тоғларининг олд тизмаларидан бири, Афғонистон шим.да. Уз. 300 км. Энг баланд жойи 3809 м (Ҳавзи Кауд чўққиси). Б. Т. билан Сафидкўҳ тизмаси орасидаги бўйлама ботиқдан Мурғоб дарёси оқади. Б. Т. шимоли-ғарбда Қорабел қирларита қўшилиб кетади. Тоғлар асосан оҳактош ва сланеслардан ташкил топган, гранит жинслар ҳам учрайди; кўплаб даралар билан ўйиб юборилган, қурумлар кенг тарқалган. Иқлими субтропик, континентал иқлим. Ёғин йилига 100 — 350 мм, асосан қиш ва баҳорда ёғади. Тоғ оралиғидаги водийларда воҳалар бор. Этакларида чўл, тоғ дашти ўсимликлари ўсади, юқори қисми сийрак арчазор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил