Jinoiy uyushma
Жиноий уюшма - 2 ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши. Ж. у. гуруҳ аъзоларининг миқдори, уюшманинг тузилиши ва бошқа белгиларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Ж. у. тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш жиноий тузилмани шакллантириш учун номзодларни танлаш, уларни жалб қилиш, Ж. у., гуруҳ ёки унинг бўлинмалари иштирокчилари ўртасида вазифаларни бўлиш, жиноий фаолиятнинг умумий режаси ёки алоҳида тажовузлар режасини тузиш каби хатти-ҳаракатларда кўринади. Ж. у.нинг яшаши ва амал қилишига қаратилган фаолиятни олиб бориш Ж. у. учун пул маблағлари, транспорт воситалари, хоналар ажратиш, Ж. у. ёки бўлинмаларининг ишлаши учун шарцҳароитларни яратиш кабиларда намоён бўлади. Ҳар қандай турдаги жиноий фаолият билан шуғулланиш учун Ж. у.га бирлашишнинг ўзи тугал жиноят ҳисобланади. Ж. у. ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият учун Ўзбекистон Республикасининг ЖК тегишли моддасига кўра жиноий жазо белгиланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |