Банги ёки Бангуи — Марказий Африка Республикаси пойтахти, мамлакатнинг энг йирик шаҳри. Убанги дарёсидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 790 минг киши (2014)[1]. Банги франсуз мустамлакачиларининг ҳарбий истеҳкоми (1894) бўлган. Банги дастлаб Убанги-Шари ҳудудининг маъмурий маркази (1958-1960 йилларда мухтор Марказий Африка Республикасининг пойтахти). Мамлакатнинг асосий савдо ва саноат маркази, тўқимачилик, озиқ-овқат, металлсозлик, тахта тилиш саноати корхоналари мавжуд; автомобил йўллари тугуни. Санъат ва ҳунармандчилик миллий маркази. Шаҳар марказида замонавий бинолар қурилган, чеккаларида эса маҳаллий кулбалар сақланган. Геофизика стяси, кинотеатрлар, университет ва музейлар бор. Бангига 1889-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил