Бангу (хитойча: 板鼓; пинйин: бǎнгǔ; Данпигу (хитойча: 单皮鼓) ёки пилор деб ҳам аталади) — мембранали уриб чалинадиган кичик барабанлар туркумига кирадиган Хитой халқ мусиқа асбоби.

Бангу
Бошқа номлари Бангу, данпигу, пилор

Бангунинг доира шаклидаги танаси одатда олти қисм ёғочдан йиғилади. Усти бузоқ ёки чўчқа териси билан қопланади. Унинг диаметри тахминан 250–300 Андоза:Мм, баландлиги эса 95 Андоза:Мм атрофида бўлади. У Хитой анъанавий театр санъати ва опера саҳналарида кенг қўлланади. Одатда дирижёрнинг ўзи чалади, чунки у оркестр ҳамда раққосаларга аниқ ритм ва урғу беради. Бангуни чалаётганда бамбукдан ясалган икки дона ингичка таёқча ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Акбаров 1997, сс. 31–32.

Адабиётлар

  • Акбаров, Илёс. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 

Ҳаволалар