Банин (арабча: بنين‎‎) – Суриядаги қишлоқ. Идлиб муҳофазасининг Ариҳа округидаги Ариҳа ноҳияси таркибига киради. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Банин аҳолиси 743 кишини ташкил қилган[1].

Банин

بنين
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Идлиб
Округ Ариҳа округи
Ноҳия Ариҳа ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
743
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Тарихи

Банин Сурия фуқаролар уруши, жумладан, Сурия/Россия ҳаво ҳужумлари ва мўтадил исёнчи гуруҳлар ҳамда жиҳодчи экстремистлар ўртасидаги тўқнашувлар даврида жиддий зарар кўрган.

2012-йил охирида Банинни Сурия исёнчи кучлари эгаллаган. 2012-йил 12-декабрда Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари қишлоқни бомбардимон қилган[2]. 2014-йил 27-декабрда Сурия Ҳарбий-ҳаво кучларининг реактив қирувчи самолётлари қишлоқ устида ҳаво ҳужумларини амалга оширган[3]. 2015-йил 12-ноябрда, Россиянинг Суриядаги ҳаво компанияси бошланганидан олти ҳафта ўтгач, Россия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Ми-24 вертолётлари тунда қишлоққа оқ фосфорли ўқ-дорилар ташлади[4][5][6]. Бу ҳаракат фуқаролик ҳудудларига қарши ёндирувчи қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи Ёндирувчи қуроллар тўғрисидаги протоколни бузиш ҳисобланади. Зарба оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. 16-ноябр куни Россия ҳаво ҳужуми натижасида эса қишлоқдаги нонвойхона вайрон бўлди[7].

2017-йил 23-январда мўтадил исёнчи гуруҳ Суқоур аш-Шом Сурияда фаолият юритаётган салафий-жиҳодчи ташкилот Ал-Қоидадан Банин шаҳрини тортиб олди[8][9].

2017-йил 21-сентябрда Россиянинг сув ости кемасидан учирилган Калибр баллистик ракетаси Банинга зарба берди[10]. 27-декабр куни Сурия самолётлари қишлоқ чеккасига зарба берди[11].

2019-йил 26-апрел куни Банин яқинидаги қочқинлар лагерига кассетали ўқ-дорилар юкланган ОТР-Точка тактик баллистик ракетаси келиб тушиши оқибатида бир неча киши жароҳатланди. Оқ каскалар ракета қолдиқларини кўздан кечирди[12]. 30-май куни ҳукумат кучларининг қишлоққа уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна бири яраланди[13][14]. 1-июн куни 30 км узоқликда давом этаётган тўқнашувлар пайтида Су-24 бомбардимончи самолёти қишлоқ чеккасига юқори даражали портловчи ракеталар билан ҳужум қилди[15]. 19-июн куни ҳукумат уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида қишлоқдаги бино вайрон бўлди, ўн бир нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва олти киши яраланди[16][17]. Оқ каскалар вакиллари вайроналар остидан жасадлар ва омон қолганларни қидиришди[18].

Манбалар

  1. ↑ „Генерал Cенсус оф Популатион 2004.“. Қаралди: 2015-йил 9-декабр.
  2. ↑ „Идлиб провинcе: Тҳе аирфорcе wент он а раид овер тҳе тоwн оф Бенин, бй тҳе нортҳерн энтранcе то Ма'арат ал-Ну'ман“ (эн). Сйриан Обсерваторй фор Ҳуман Ригҳц (2012-йил 12-декабр). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  3. ↑ „Сйриан региме жет фигҳтерс шелл овер Бенин виллаге ин Жабал Ал-Заwя ин Идлиб“ (эн). Қасиоун Неwс Агенcй (2014-йил 27-декабр). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  4. ↑ Жоудеҳ, Ибраҳим „Аллегедлй Пиcс оф Руссиан Аирстрике он Бенин ин Жабал ал-Заwия - Идлиб“ (эн). @Ибра_Жоудеҳ (2015-йил 12-ноябр). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  5. ↑ Кҳалаф, Мажд „Идлиб: Руссиан авиатион бомбед тҳе виллаге оф Бенин бй Интернатионаллй баннед напалм анд пҳоспҳорус“ (эн). @маждкҳалаф1993 (2015-йил 12-ноябр). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  6. ↑ الدفاع المدني السوري في محافظة ادلب (2015-11-12), الدفاع المدني || ادلب || الطيران الروسي يستهدف المدنيين بالقنابل المحرمة دولياً بجبل الزاوية, қаралди: 2019-06-20
  7. ↑ معصرة زيتون وفرن للمدنيين هو ما استهدفته طائرات العدوان الروسي على بينين بجبل الزاوية بريف إدلب Ал Марра Тодай, 2015-11-16, қаралди: 2019-06-20
  8. ↑ ЭН „СуқоурАлШам Бригаде cонтролс тҳе тоwн оф Бенин ин ЖабалАлзаwеи Ин соутҳ оф Идлиб, афтер cлашес wитҳ ФатаҳАлШам“ (эн). Степ Неwс Агенcй ЭН (2017-йил 24-январ). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  9. ↑ „#Сйриа: Оппоситион фаcтионс (маинлй Аҳрар-Шам & #ФСА) эхпеллед #ЖФС фром Бенин & Ҳантотеэн виллагес ин #Идлиб. #ЖФС cаптуред #Сармада тоwн.пиc.тwиттер.cом/0вЛмгхбж8Б“ (эн). арчиcивилианс (2017-йил 24-январ). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  10. ↑ „Баллистиc миссиле таргетинг Бенин виллаге ин Жабал Азаwияҳ регион оф соутҳерн Идлиб cоунтрйсиде“ (эн). Ливеуамап (2019-йил 22-сентябр). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  11. ↑ „#عاجل غارات جوية لطيران النظام الحربي على أطراف بلدة بنين في جبل الزاوية بريف إدلب.“ (ар). Ҳалаб Тодай (2017-йил 28-декабр). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  12. ↑ „Имагес шоwинг тҳе ремаинс оф ан ОТР-21 Тошка роcкет cаррйинг cлустер бомбс фиред тҳис морнинг бй тҳе Региме'с форcес анд таргетинг ан ИДП cамп неар #Бенин ин #Идлиб. Северал cамп ресиденц wере инжуред.пиc.тwиттер.cом/фс0ЛаВенм8“ (эн). Тҳе Wҳите Ҳелмец (2019-йил 26-апрел). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  13. ↑ الفضائية, قناة الجسر „#عاجل: مراسلنا: مقتل مدني وإصابة آخر بقصف جوي للنظام على حرش بينين جنوب #إدلب“ (ар). @жисртв (2019-йил 30-май). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  14. ↑ МиддлеЭаст, Ливеуамап „Оне cивилиан wас киллед анд анотҳер инжуред бй ан аир стрике он тҳе Бенин соутҳ оф Идлиб“ (эн). @луммидеаст (2019-йил 30-май). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  15. ↑ „А су-24 wаржец лаунчед ҳигҳлй эхплосиве миссилес ат Бенин оуцкирц“ (эн). Он тҳе Гроунд Неwс (2019-йил 2-июн). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  16. ↑ Моса, Маҳмоуд „Тwо массаcрес ин Заwия Моунтаин ин Идлиб провинcе тодай: 2- Бенин: 7 пеопле wере киллед анд море тҳан 10 инжуред.“ (эн). Моса13Моса (2019-йил 19-июн). Қаралди: 2019-йил 20-июн.
  17. ↑ „Ассад wарпланес cоммит массаcре ин Идлиб’с Бенин“. Ориэнт Неwс (2019-йил 19-июн). Қаралди: 2019-йил 20-июн.[сайт ишламайди]
  18. ↑ „3 cивилианс ҳаве беэн киллед ин Кансафра Cитй со фар, анд репорц аре cоминг ин абоут а неw массаcре ин Бенин Тоwн соме шорт тиме аго.“ (эн). Тҳе Wҳите Ҳелмец (2019-йил 19-июн). Қаралди: 2019-йил 20-июн.