Banine
Умм-Эл-Банине Ассадоулаэфф (Уммулбану Асадуллаева; 1905-йил 18-декабрда туғилган – 1992-йил 23-октябрда вафот этган) – келиб-чиқиши озарбайжонлик бўлган франсуз ёзувчиси[1].
| Умм-Эл-Банине Ассадоулаэфф | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
18-декабр 1905-йил |
| Вафоти |
23-октябр 1992-йил (86 ёшда) Париж, Франсия |
| Тахаллуси | Банине |
Биографияси
Банине Озарбайжонлик миллионер Шамси Асадуллаевнинг набираси, Озарбайжонлик тадбиркор ҳамда сиёсатчи Мирзо Асадуллаевнинг қизи бўлган[2].
Банине 1923-йилда отасининг ортидан Франсияга жўнаган. Отаси Озарбайжон Демократик Республикаси (1918-йил декабр – 1920-йил апрел) ҳукуматида вазир бўлиб ишлаган. Аввалига Банине Истанбулга кўчиб ўтган. 15 ёшида мажбуран турмушга чиққан эрини тарк этиб, сўнгра Парижга қочиб кетган. Парижда Банине кўп йиллар давомида адабий муҳитда яшаган ва Ҳенрй де Монтҳерлант, Никос Казантзакис ва Андрé Малраух каби таниқли адабий шахсларнинг даъвати билан асарларини нашр эттира бошлаган. Банине ўзининг кейинги ҳаётини Франсия ва Европага Озарбайжон тарихи ва маданиятини таништиришга бағишлаган. Унинг энг машҳур асарлари „Дайс ин тҳе Cаусасус“ ва „Парисиан Дайс“ деб номланади.
Германиялик ёзувчи Эрнст Жüнгер ва рус шоири Иван Бунин билан дўст бўлган. Банине католикликка ўтиши ҳақида ўз китобларида ҳикоя қилади[3].
Банине Озарбайжондаги вазият ҳақида ўзининг бир нечта мақолаларини чоп этган[4].
Банине 1992-йил октябр ойида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „Банин Асадуллаэва „Кавказскиэ дни““. 2018-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 31-май.
- ↑ „Мüҳаcирəт öвладı“. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
- ↑ „Монтҳерлант эт л'écриваин Банине (1905-1992) cонвертиэ ау cатҳолиcисме, пар Ҳенри де Меэûс“. www.монтҳерлант.бе. Қаралди: 2022-йил 21-феврал.
- ↑ „Ла морт де Банине - Нéэ à Бакоу, ла романcиèре де " Жоурс cауcасиэнс " éтаит инсталлéэ эн Франcе депуис лес аннéэс 20“. Ле Монде (1992-йил 20-ноябр). Қаралди: 2023-йил 13-феврал.