Banjul
Банжул, Батерст — Гамбиянинг пойтахти, энг катта порт шаҳри, савдо ва саноат маркази. Аҳолиси 135 минг киши (шаҳар атрофи билан, 1995). Б. 1816-йил Сент-Мери о.да қурила бошлаган ва унга Британия мустамлакалар министри Батерст номи берилган ва 1973-йилгача шу номда аталган. 1965-йилдан мустақил Гамбиянинг пойтахти. Озиқ-овқат (ер ёнғоқ тозалаш, ёғ ишлаб чиқариш, балиқ консервалаш) саноати, дарё кемасозлиги корхоналари, тахта тилиш заводлари бор. Гамбия ташқи савдоси муомаласининг деярли ҳаммаси Б. орқали ўтади. Четга ер ёнғоқ, тери хом ашёси ва мум чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Халқаро аэропорт ва ўқитувчилар тайёрловчи коллеж бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |