Banka
Банка, Бангка — Индонезияга қарашли орол. Катта Зонд ороллари таркибида. Майдони 11,6 минг км². Бош шаҳри — Панкалпинанг . Оролнинг кўп қисми аллювиал текислик, баъзи жойларида гранитли тепаликлар учрайди. Энг баланд жойи 699 м. Б.да нам тропик ўрмонлар бор; ботқоқлик кўп. Қалайи қазиб олинади. Аллювиал, қирғоққа яқин денгиз ва гидротермал конлар мавжуд бўлиб, 1709-йилдан бошлаб фойдаланилади. Металлнинг умумий захираси 275 минг т. чамасида. Сочилмаларда касситерит миқдори 150 — 700 г/м3.
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |