Banknotlar
Банкнотлар, банк билетлари, кредит билетлари— марказий эмиссия банклари чиқарадиган қоғоз пуллар, кредит пулларнинг асосий тури. Банкнотлар пулнинг тўлов функсияси асосида ХВИИ асрда вужудга келган. Йирик давлатларда товар-пул муносабатларининг ривожланиши Банкнотлар чиқаришни давлат эмиссия банкларининг монополиясига айлантирди. Қоғоз пулларнинг олтин та’миноти бекор қилинганидан кейин (20- а. 70- й.лари) Банкнотлар ҳақиқий қоғоз пулга айланди. Банкнотлар Давлат (Марказий) банкининг активлари ва давлатнинг аҳолига сотадиган товарлари билан та’минланади.Ўзбекистон Республикасида 1994 й. 1 июлдан бошлаб миллий валюта сўм муомалага киритилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага қиймати 1,3,5, 10,25,50,100 сўмлик, 1997 й. 1 мартдан қиймати 200 сўм, 2000 й. 1 июндан 500 сўм бўлган банк билетлари (банк қоғоз пуллари) чиқарган. Улар танга ва чақаларга майдаланади.

Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |