Банокат, Фанокат, Шарқия, Шоҳрухия – Сирдарёнинг ўнг соҳилида, Оҳангарон (Илоқ) дарёсининг Сирдарёга қўшилиш жойидаги карвон йўли ёқасида жойлашган қадимий шаҳар ҳаробаси (1 – 18- а.лар). Банокатни ҳаваскор археолог Д. К. Зацепин (1876), Е. Т. Смирнов (1894, 1896) ўрганган. 1973-йилдан Шош-Илоқ экспедицияси (Ю. Ф. Буряков) текширади. Тадқиқотларга кўра, дастлаб (И аср) унинг мудофаа девори бўлмай, атрофидаги дарё, шунингдек жарликлар табиий мудофаа воситаси ролини ўтаган, илк ўрта аср (5 – 6- а.)да буржли мустаҳкам мудофаа девори билан ўралган. Банокат ҳудуди 22 га бўлиб, арки тахминан 1 га ни эгаллаган. 12 – 13- а. бошларида кенгайган (140 га); у арк, 3 шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Қазишмалар натижасида турли сопол буюмлар (нақшинкор кўза, коса, сирланган лаган ва бошқалар), танга пул ва тақинчоқлар топилган. Б.да заргарлик, тўқимачилик, кулолчилик, шишасозлик ва бошқа ривожланган, мис, кумуш тангалар зарб этилган. Мўғуллар истилоси даврида (1220) Б. вайрон бўлган. 1392 йилда Амир Темур Банокатни қайта тиклаб, ўғли Шоҳрух шарафига Шоҳрухия деб атаган. ХВИИИ аср бошларида ўзаро урушлар натижасида вайрон бўлган. Банокат ҳаробасининг бир қисмини Сирдарё ювиб кетган.

Банокат номи Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг „Бобурнома“ асарида „Фанокат“ деб номланади[1].

Банокат номининг иккинчи қисми, „кат“ сўзи, суғдча қўшимча бўлиб, шаҳар маъносини билдиради. Унинг бошқа шакллари Самарқанд, Хўжаканд (Хўжанд), Хўқанд (Қўқон) ва Чочканд (ҳозирги Тошкент)даги каби кат, кант, қанддир. Бу форсча „-када“ қўшимчасига ўхшайди.

Банокатлик машҳур тарихий шахслар

  • Амир (вазир маъносида) Аҳмад Банокатий: (милодий 1282 / ҳижрий 681-йилда ўлдирилган), Хубилай хоннинг молия вазири ва нозири.
  • Муҳаммад Банокатий (Тожиддин Абулфазл Муҳаммад ибн Муҳаммад Банокати, милодий 1283-йилда вафот этган / ҳижрий 682-йил): диний аллома бўлган, Довуд ва Али Банокатийнинг отаси.
  • Али Банокатий (Саид Низомиддин Али ибн Муҳаммад Банокатий, 1299-йил / 699-ҳижрий вафот этган): Табризда яшаган буюк мутасаввиф ва сўфий, Довуд Банокатийнинг укаси.
  • Абу Сулаймон Банокатий (вафоти 1330): шоири ва тарихчи, „Равзат ал-Улу ал-Албоб фи маърифат таворих ал-Акобир ва ал-Ансоб“ (Буюк одамлар тарихи ва насабнома) асари муаллифи. Бу китоб „Тарихи Банокатий“ номи билан ҳам машҳур. Довуд Банокати бу китобни ҳижрий 1317 / ҳижрий 717 йилда Абу Саид Баҳотур учун ёзган. У Ғазонхон саройи шоири (малик ул-шуаро) бўлган.
  • Носих Банокати (Абул-Музаффар Қутбиддин Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу-Бакр, 1272-милодий / 671-ҳижрий йил вафот этган) Хўжа Носириддин Тусий билан замондош бўлган ва унинг бир қанча асарларини кўчирган таниқли ва сифатли нусхачи ва хаттот.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Б у р я к о в Ю. Ф., Генезис и этапи развития городской култури Ташкенцкого оазиса, Т., 1982.

Манбалар

Ҳаволалар