Бансури, бансули (санкрипчасига банси – бамбук беган маънони билдиради) — замонавий Ҳиндистоннинг анъанавий ва мумтоз мусиқа санъатида кенг оммалашган турли найлар бамбук поясидан қилинган. Мусиқа чолғу асбобининг юқори қисмида 6-8 тешик ва қуйи қисмида битта тешик бор. У икки турга бўлинади: очиқ ва ҳуштакли бансури ёки кўндаланг консерт бансури бор. Узунасида одатда халқ оғзаки ижодида, кўндалангида эса – ҳинд классик мусиқаларида қўлланади.

Бансури
Бошқа номлари Бансули
Тури

Кўндаланг консерт бансури

Бансури тарихи

Чўпонлар ва уларнинг удумлари билан боғлиқ бўлган қадимий мусиқа асбоби Кришна ва Радҳа ҳикояси билан чамбарчас боғлиқ, шунингдек, у эрамиздан 100-йил аввал буддист тасвирланган суратларда Вену деб номланган Бансури Кришнанинг илоҳий мусиқа асбоби[1] сифатида қадрланади ва кўпинча Раса-Лила билан боғланади; мифологияда Кришнанинг найда билан чалган куйлари нафақат аёлларни, балки жонзотларни ҳам оҳанрабодек ўзига тортган ва жодулагани ҳақида афсоналар юради. Одатда узунлиги 14 дюйм ташкил топган Шимолий Ҳиндистон бансуриси анъанавий равишда, масалан, кинофилмларда ёрдамчи мусиқа чолғуси сифатида фойдаланилган.

Пандит Панналал Гхош (1911—1960-йилларда) бансурини халқ чолғусидан мумтоз мусиқа асбобига тенглаштира олади. У бансуридаги тешикларнинг узунлиги, диаметри ва сони бўйича тажриба ўтказиб, узунроқ ва кенгроқ диаметрли бансури қуйи октавалардан яхшироқ фойдаланиш имконини беради деган хулосага келди.

Чолғуни яратиш

Бансури бўйича ноталар (сур) тартиби

Бансури ясаш – бу санъат. Бансури тайёрлаш учун мос ва хос бўлган бамбук бир вақтнинг ўзида бир нечта хусусиятларга эга бўлиши керак: деворлари юпқа, текис думалоқ кесма ва узун бўлади. Барча талабларга жавоб берадиган бамбук пояларини топиш мушкул бўлгани сабабли, яхши бансури камдан-кам учрайди ва жуда қиммат ҳисобланади. Бамбукнинг мос ва хос турлари (масалан, Псеудостачюм) Ассам ва Керала ўрмонларида учрайди.

Тегишли намуналарни танлагандан сўнг, бамбук табиий қатронлар ёғочни мустаҳкамлаши учун керак. Сўнг бамбукнинг бир учи тиқин билан ёпилади, пуфлаш учун тешик ёқиб юборилади. Бармоқлар учун тешиклар аста-секин қизил-иссиқ новдалар билан ёндирилади, лекин букилмайди, чунки бу бамбук танасининг яхлитлигини бузиши мумкин. Бармоқ тешикларининг жойлашиши бамбук танасининг ички ва ташқи диаметрини ўлчаш ва махсус формуладан фойдаланиш орқали аниқланади. Барча тешиклар тайёр бўлгач, бансури антисептик мойлар эритмасига ботирилади, шундан сўнг у тозаланади, қуритилади ва безак ва термал таъсирлардан ҳимоя қилиш учун бир вақтнинг ўзида ипак ёки нейлон кордонлар билан боғланади.

Бансурини чалиш

бансурида ўйнаш

Бансури узунлиги 12 дюймдан (мурали деб аталади) 40 дюймгача (шанкҳа-бансури) бўлади. Унинг ҳолати бансурининг узунлиги ва қалинлигига ҳам боғлиқ – у қанчалик узун бўлса, ундан пастроқ товушларни олиш мумкин. Бансурининг тоналлиги Са сураси билан белгиланади – бансурида бу свара энг яқин учта тешик бекитилганда янграйди. Бансурини энг кўп тарқалган модели 20 дюймли. Олти тешикли бансури иккала қўлнинг кўрсаткич, ўрта ва номсиз бармоқлар ёрдамида чалинади. Агар тешиклар сони еттита бўлса, жимжилоқ бармоқ ҳам ишлатилади[2].

Анъанага кўра, ҳинд классик мусиқасида бансури чалиш танпура ва табла жўрлиги билан бирга келади.

Бансуридаги товуш, бошқа пуфлама чолғу асбоблари сингари, асбоб ичидаги ҳаво устунининг тебранишидан куй ҳосил бўлади. Ушбу устун узунлиги бансурининг турли тешиклари ёпиқ ёки очиқ қолдирилганлигига қараб ўзгаради. Баъзан текис ёки ўткир ноталар яратиш учун тешикларнинг фақат ярми ёпилади. Асбобдаги тешикларни ёпиш учун махсус техникалар мавжуд. Ушбу услубларнинг энг машҳурлари – Панналал Гхош (бармоқларнинг учлари билан тешикларни ёпиш) ва Харипрасада Чаурасиа (бармоқлар ёстиқлари билан ёпиш) саналади. Питч, шунингдек, оғиз бўшлиғини манипулясияси ва пуфлаш (кўпроқ ҳаво пуфлаш) билан аниқланади. Ижро учун позисияни танлаш ҳам муҳимдир, чунки чалиш учун кўпинча бир неча соат керак бўлади.

Машҳур бансури ижрочилари орасида Панналал Гхош, Харипрасада Чаурасиа, Вижай Рагхав Рао, Девендра Мурдешвар, Рагхунатх Сет ва бошқалар бор.

Манбалар

  1. ↑ Wалкер Б.. Ҳинду Wорлд: Ан Энcйcлопедиc Сурвей оф Ҳиндуисм. Неw Делҳи: Мунширам Маноҳар Лал, 1983 — 259-бет. 
  2. ↑ Леифер, Лён. Ҳоw то Плай тҳе Бансури: А Мануал фор Селф-Инструcтион Басед он тҳе Теачинг оф Девендра Мурдешwар. Раса Мусиc Cо, 2005. ИСБН 0976621908. 

Адабиётлар

  • „Бансури“, Музыкальные инструменты. Энциклопедия. М.: Дека-ВС, 2008 — 57—58-бет. 

Ҳаволалар