Бантенг (Бибос жаваниcус), зонд ҳўкизи — ёввойи қорамол. Жуфт туёқлилар туркумининг қувушшохлилар оиласига мансуб. Ғарбий Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Ява, Бали, Суматра оролларида, Малакка ярим оролида тарқалган. Зебу ҳамда Осиё қорамолининг аждоди ҳисобланади. Тоғ ва текисликлардаги ўрмонларда кичикроқ пода бўлиб яшайди, лекин қариси якка яшайди. Танасининг уз. 2 м гача, баландлиги 1,5 м ча. Буқаси малла, сигири тўқ қўнғир тусда. Буқасининг оғирлиги 300 – 350 кг келади. Ойсимон қайрилган шохининг узунлиги 40 —50 см га етади. Сони камайиб кетган. Қўлга ўргатилган (бали қорамоли), асосан гўшти учун боқилади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш Кенгаши Қизил китобига киритилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил