Бану Авар

Бану Авар - Эскишеҳирда 1955-йил 18-июлда туғилган, туркиялик ёзувчи, журналист, бошловчи ва сиёсий шарҳловчи. Фаолиятини 1980-йилда Туркиянинг „Суреч“ журналида бошлаган. Кейинчалик „Гунайдин“, „Дуня“, „Ватан“ каби газеталарда ишлаган.

Лондондаги Cитй университетида магистрлик даражасини олгандан сўнг, у ББCда турк хабарлари бўлимида радио мухбири сифатида ишлаган ва ББC ҳужжатли филмлар бўлимида малака оширган. Бану Авар Лондондаги Туркия радио ва телевидение корпорациясига (ТРТ) ишга таклиф қилинган.Ундан сўнг эса у машҳур 32 теледастурининг мухбири бўлган. 1985-йилдан сўнг Бану Авар продюсер бўлиб ишлаган. 1999-йилда у ТРТ учун иккита дастур яратган. У Дисcоверй Чаннел ва ББC учун ҳужжатли филмлар ҳам суратга олган[1].

1999-йилда у ТВ8 телеканалида ҳужжатли филмлар суратга олишни бошлаган ва 2004-йилгача у ерда режиссор сифатида ишлаган. Бу ишдан кейин фаолиятини, у ТРТ 1да давом эттирди ва ҳужжатли филмлар ишлаб чиқара бошлаган. Ҳозиргача телевидениеда унинг 20 дан ортиқ ҳужжатли филмлари намойиш этилган. Шунингдек, у ТРТ 1 учун капитализмга қарши дастур тақдим этган[2].

Франсия, Нидерландия, Исроил, Фаластин, Ўзбекистон, Эрон, Жазоир, Дания ва Буюк Британия мамлакатларида унинг ишлари кўрсатилган. У Туркия ва бошқа Европа давлатларини танқид қила бошлади.

Мукофотлари

  • Туркия ёзувчилар уюшмаси тамонидан, „йилнинг энг яхши теледастурчиси“ мукофоти билан 2005-йилда тақдирланди. Шу йилнинг ўзида „ТУРКСАВ“ хизмат мукофотига сазовар бўлди. Замонавий Журналистлар Уюшмаси тамонидан 2006-йилги Телевидение янгиликлари учун мукофотни ҳам қўлга киритган. Акдениз университети, Отатурк тамойиллари ва инқилоб тарихи тадқиқот ва татбиқ маркази „Камалист фикрга ҳисса қўшганлар мукофоти“ билан 2006—2007-йилларда тақдирланган. Истанбул Култур университети санъат ва дизайн факултети „Юракли аёллар мукофоти“ 2006-йил ва 2007-йил 20-апрелида Едитепе университети фахрий доктори унвонига сазовар бўлган.

Филм соҳасидаги ҳиссалари

  • Дениз (1999)
  • Ҳаётим мусиқа (Майис 1999-Оcак 2000)
  • Муҳим мусиқа одамларининг ҳаёт ўйкулери (15-қисм)
  • Депремле Яшамак (2000) (10-қисм)
  • Унутулан Йиллар (2000)
  • Денизcилер Белгесели (2000—2001)
  • Дениз кучлари Комутанлиги қўллаб-қувватлаши билан Туркиянинг денгизчилик тарихи
  • Дениз Кувветлери, Дениз Тиcарети ва Дениз Спорунун тарихи ве бугунü (9-қисм)
  • Туркия севдалилари (2000—2001)
  • Афғонистон Девлерин Саваş Алани (2002)
  • Оҳри Оҳри Гüзел Оҳри (2002)
  • Артıк Биз Де Вариз (2002)
  • Атлетин Адı Сüрейя (2002)
  • Бир Заманлар Кıбрıс’та (2003)
  • Унутулан Йиллар (2003)
  • Кафкасларда Политик Бир Сатранч Устаси Риза Ўғли Ҳайдар Алиев (2004)
  • Синирлар Арасида (2004—2008)

Китоблари

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-ноябр.
  2. ↑ „Бану Авар: Тüркие ийие гидиёр - Асие Сıнıcı - Ҳабер 3“. 2010-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-феврал 2010-йил.

Ҳаволалар