Бану Авс (арабча: بنو أوس „Авс ўғиллари“) ёки оддийгина Авс (шунингдек, Аус деб аталган) – Мадинадаги асосий араб қабилаларидан бири. Иккинчиси Хазраж бўлиб, иккиси ҳижратдан кейин ансорларни („Муҳаммаднинг ёрдамчилари“) ташкил қилган[1][2][3].

Авс
بنو أوس
Нисба Авсий
Жойлашув Мадина, Ҳижоз
Тили араб
Дини сунний, ислом

Авс қабиласи қаҳтоний арабларнинг бир бўлаги бўлган қадимги Азд қабиласидан келиб чиққан[4]. Авс ва Хазраж исломдан олдинги даврда Бану Қайла (بنو قيلة) номи билан машҳур бўлган[5].

Этимологияси

Авс сўзи „совға“ деган маънони англатади, яъни „Манотнинг совғаси“ иборасининг қисқаришидан (арабча:أوس مناة, „Манотнинг совғаси“). Ислом даврида бу исм Авсуллоҳга (арабча: أوس الله) ўзгартирилган[6].

Тарихи

Тахминан милодий 300-йилда[7] Авснинг бобоси Саълаба ибн Амр ўз қабиласидан ажралиб, Ясрибга (Мадинага) жойлашди[8]. Ўша пайтда Ясриб яҳудий уруғлари томонидан бошқариларди ва Бану Қайла бир мунча вақт яҳудийларга бўйсунди. Хазраж палма дарахтлари ва қал’алардан улуш олди[9]. Шундай қилиб, 5-асрда, Бану Қайла Ясриб назоратини олди[10] ва яҳудийлар тахминан бир аср давомида асосий фондан чиқди[11].

Ҳижратдан олдинги даврда Авс қабиласининг бошлиғи Воил уруғидан бўлган Абу Қайс ал-Аслат раҳбарликни Абдулашҳал уруғидан бўлган Ҳудайр ибн Симоққа топширди. Жиддий мағлубиятдан сўнг Абдулашҳал ва Зафар Ясрибдан чиқарилди. Хазражий уруғидан бўлган Амр ибн Ну’мон Бану Қурайза ва Бану Нодир қабилаларини бир-бирига қарама-қарши бўлган иттифоққа сиқиб чиқарди[12]. Музайна кўчманчилари ҳам уларга қўшилди. Абдуллоҳ ибн Убай ва бошқа бир хазраж бошлиқлари[13], шунингдек, яҳудий қабиласи Бану Қайнуқо[14] ҳамда кўчманчи Жуҳайна ва Ашжаъдан ташқари кўпчилик хазражийлар Амр ибн Ну’монни қўллаб-қувватладилар. Ҳорисанинг авсий уруғи бетараф бўлиб қолди. Кейин, тахминан, 617-йилда Буос жанги бошланди: Авслар аввалига ортга чекинишди, лекин охир-оқибат рақибларини мағлуб этишди. Ҳар икки томоннинг етакчилари ҳалок бўлди[13].

Шиа манбалари уларни яҳудийлар дейди[15]. Лекин бир яҳудий манбаси улар ва Бану Хазраж ИВ асрда Мадинага Ямандан келган араб қабилалари эканлигини айтади. Яҳудий манбасининг айтишича, бу икки қабила 5-асрда „ташқаридан ёрдам чақириб, зиёфатда хиёнаткорона қирғин қилиш“ орқали Мадина ҳокимиятини яҳудийлардан тортиб олган[16].

Шиа манбасининг айтишича, улар 120 йилдан бери урушиб келган ва душман бўлган[17]. Яҳудий манбасининг таъкидлашича, улар Ислом пайғамбари Муҳаммад Мадинага ҳижрат қилишларидан бир неча йил олдин Буос жангида бир-бирига қарши урушга киришган[18].

Мадинада кўплаб яҳудий қабилалари бўлган: Бану Нодир, Бану Қурайза, Бану Қайнуқо ва яна 9 та шундай қабилалар бўлган. Аммо Мадина конституциясида Қайнуқо, Нодир ва Қурайза номи йўқ. Баъзиларида яҳудий бўлмаган йирик араб қабилаларининг оилавий уруғлари (масалан, Муҳаммад ва унинг биринчи издошларини таклиф қилиш ва бошпана бериш ташаббуси билан „Ал-Ансор“ унвонига сазовор бўлган Бану Авс қабиласи), бошқалари қабилаларида яҳудий бўлмаган оилавий уруғларга эга, яна бошқалари эса яҳудий эди.

Буос жангида Бану Нодир ва Бану Қурайза қабилалари Бану Авс билан, Бану Қайнуқо қабиласи эса Бану Хазраж билан иттифоқ туздилар. Иккинчиси узоқ ва умидсиз жангдан сўнг мағлубиятга учради[19].

Ҳижратдан сўнг

Бану Авс Мадина конституциясига мусулмонларнинг иттифоқчилари, „мўминлар билан бир миллат“ сифатида киритилган[20][21]. Кейин Бану Авс ва бошқалар ансорлар номи билан машҳур бўлдилар. [ иқтибос керак ]

Бану Қурайза Мадинада яшайдиган яҳудий қабиласи эди. Бану Қурайзанинг хиёнати учун ва Хандақ жангида мусулмонлар ва уларнинг иттифоқчиларини йўқ қилиш мақсадида Мадинага шафқациз ҳужум бошлаган Маккалик бутпараст душманларга ёрдам берлгани учун қасос сифатида 627-йилда Исломни қабул қилган бир неча кишидан ташқари қабила одамлари ўлимга ҳукм қилинди.

Бану Қурайза Буос жангида Бану Авснинг иттифоқчиси бўлганлиги сабабли, Бану Авс қабиласининг бошлиғи Саъд ибн Муозни қози қилиб сайладилар. У эркакларни ўлимга, аёллар ва болаларни эса қулликка ҳукм қилди[22]. Саъд ибн Муознинг ўзи воқеадан кўп ўтмай, Хандақ жангида олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Қабилага мансуб кишилар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Wатт 1986, с. 771.
  2. ↑ Готтҳеил & Ҳирсчфелд
  3. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  4. ↑ Петерс, Франcис Э.. Муҳаммад анд тҳе Оригинс оф Ислам (эн). СУНЙ Пресс, 1994. ИСБН 9780791418758. 
  5. ↑ Wатт 1986, с. 771.
  6. ↑ Wатт 1986, с. 771.
  7. ↑ Муир 1858, с. ccххх.
  8. ↑ Ал Мубаракпури 2002, сс. 24–25.
  9. ↑ Wатт 1986, с. 771.
  10. ↑ Муир 1858, с. ccхххи.
  11. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  12. ↑ Wатт 1986, с. 771.
  13. ↑ 13,0 13,1 Босwортҳ 1986, с. 1283.
  14. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  15. ↑ Тҳе Мессаге Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш.
  16. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  17. ↑ Тҳе Мессаге Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш.
  18. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  19. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  20. ↑ Тҳе Мессаге Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш.
  21. ↑ „Медина Чартер - Wикисоурcе“. эн.wикисоурcе.орг. 2006-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган.
  22. ↑ Жаcобс & Монтгомерй
  23. ↑ Имамате: Тҳе Виcегеренcй оф тҳе Пропҳет Ал-ислам.орг
  24. ↑ 24,0 24,1 24,2 Тҳе Сеалед Неcтар Тҳе Сеcонд ‘Ақабаҳ Пледге Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш. он СунниПатҳ.