Baptizm
Баптизм (юн. баптизо — сув билан чўқин-тириш) — протестант ё'налишларидан бири. Баптистлар фикрича, болалар ёшлигида эмас, балки динга нисбатан онгли муносабатда бўлгандагина чўқин-тирилиши, диний эътиқодда эркинлик бўлиши лозим. Исо Масиҳга ишонганларнинг ҳаммасини худо халос этади. Баптизм руҳонийларнинг динга ишонувчилар билан худо ўртасидаги воситачилигини рад этади, христианликда муқаддас ҳисобланадиган авлиёлар, иконалар, сирли маросимлар ва кичик байрамларни тан олмайди, фақат Исо Масиҳ номи билан боғлиқ бўлган байрамларни, шунингдек баъзи махсус байрамларни тан олади. Библияни диний таълимотнинг ягона манбаи деб ҳисоблайди, унга қатъий риоя қилишга чақиради.
Баптизмнинг дастлабки жамоаси 1609-йилда Голландияда инглиз муҳожирлари орасида вужудга келди. 1612-йилда Англияда, 1639-йилда Шим. Америкада пайдо бўлди. ХИХ асрда Европа, Осиё, Африкада, Лотин Америкасидаги мустамлака ва қарам мамлакатларда кенг тарқалди. Баптизм Россияга 19- а.нинг 60- йилларида Германиядан кириб келган. 1905-йилда Жаҳон баптистлари иттифоқи тузилди, унинг маркази АҚШда. Жаҳондаги баптистлар сони 31 млн.дан ортиқ. Ўзбекистонда баптистларнинг рўйхатга олинган 14 та жамоаси бор (1998).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |