Барака — бир-бирига қўшилиб ўсган икки ва ундан ортиқ қўшалоқ мева. Б. новданинг айнан бир бўғимида ҳосил бўлган икки ёки уч гулбанднинг бир-бирига тўлиқ қўшилиб ривожланиши оқибатида содир бўлади. Б. кўпгина қишлоқ хўжалиги экинлари, жумладан, пахта, помидор, картошка, бодринг, қовун ва бошқа, шунингдек меваларда ҳам кўп учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил