Баракат (шаҳар ўтмишда Қарсанжиқ, 1881-йилгача шу номдаги қишлоқ; кейинчалик Қазанжиқ, 1895-йилдан) — Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги шаҳар, Баракат туманининг маъмурий маркази. Ашхободдан 292 км шимоли-ғарбда, Копетдоғ (Курендоғ) тизмасининг шимоли-ғарбий этакларида, Қорақум каналининг қуйилиш қисмида жойлашган.

Баракат

Берекет
шаҳар
39°14′23″Н 55°17′56″Э / 39.23972°Н 55.29889°Э / 39.23972; 55.29889
Мамлакат Туркманистон
Вилоят Болқон вилояти
Туман Баракат тумани
Асос солинган 1895
Аввалги номлари Қарсанжиқ, Қазанжиқ
Қачондан бери шаҳар 1999
Расмий тил(лар)и туркман тили
Аҳолиси
 (2022)
23 697
Вақт минтақаси УТCУТC+5
Barakat xaritada
Barakat
Баракат

Тарихи ва номланиши

Шаҳар ўтмишда турли номлар билан аталган. 1881-йилгача Қарсанжиқ қишлоғи, 1895-йилдан Қазанжиқ (ёки Газанжиқ) деб юритилган. 1895-йилда темир йўл қурилиши муносабати билан қишлоқ яқинида стансия вужудга келган[1]. Бу номлар маҳаллий булоқларнинг тузилиш шаклига қараб халқ томонидан берилган. 1939-йили Қазанжиқ шаҳар мақомини олган. 1999-йилдан буён Баракат деб аталади.

Аҳолиси ва инфратузилмаси

Аҳолиси 1990-йиллар ўрталарида 15 минг кишини, 2005-йилда эса 20 минг кишига яқинни ташкил этган.

Шаҳар муҳим транспорт тугуни бўлиб, Ашхобод — Туркманбоши йўналишидаги темир йўл стансияси ҳисобланади. Иқтисодиётининг асосини темир йўл транспорти корхоналари, гиламчилик фабрикаси ва қурилиш материаллари заводи ташкил этади. Шаҳарда 4 та умум таълим мактаби, кутубхона, касалхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади[2].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Баракат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Баракат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.