Баранги, Баранжи — илк ўрта асрларда Ўзбекистоннинг жан.да мавжуд бўлган шаҳар. "Б." номи қад. эронийча "бара" — девор, қалъа ёхуд шаҳар маъносини англатади. Шўрчи шаҳридан 8 км шим.-шарқда жойлашган. Х—ХИ асрларда бу ерда металл ишлаб чиқариш ривожланган. Айрим тадқиқотчилар (Ш. Камолиддинов)нинг фикрича, Б. Шўрчи шаҳри ўрнида бўлган. Шўрчи атрофидан 11 —ХИИ асрларда қурилган кўп устунли намозгоҳ масжиди қолдиқлари чиққан (1970-йил Ф. Ҳасанов). Мас-жид ВИ—ВИИИ асрлардаги иншоот ўрнида қад кўтарган.