Barban
Барбан (италянча: Барбана,Čакавиан Барбон ёки Брбан) – Хорватиянинг шарқий Истрия жанубидаги кичик шаҳарча ва мунисипалитет.
Барбан | |
|---|---|
| Муниципалитет | |
| Мамлакат | Хорватия |
| Ҳукумат | |
| • Муниципалитет ҳокими | Далибор Паус |
| Майдон | 100 км2 (39 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 229 м |
| Аҳолиси (2021) |
2 491 |
| Зичлиги | ауто киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
| Телефон коди | 52 |
| Почта индекс(лар)и | 52207 |
Барбан муниципалитети 100 км2 га яқин ҳудудни эгаллайди. Аҳолиси 2491 киши бўлган 72 та қишлоқни ўз ичига олади.
Тарих
Бронза даврига оид тарихий жой, тепалик қал’асида жойлашган бўлиб, тахминан 3,400-4,000 йил олдин пайдо бўлган ушбу жойда тарихий инсоннинг қолдиқлари топилган. Барбан номи биринчи марта эрамизнинг 740-йилги черков ҳужжатида учрайди. Ўрта асрларда шаҳар Пазин феодаллари назорати остида яратилган бирқанча иншоатлар, ўрта аср истеҳкомларининг бир қисми ҳалигача мавжуд. 13-асрнинг иккинчи ярмида, 1312-йилда вабо туфайли аҳоли пунктлари қириб ташланган, Горизия графлари томонидан олиб келинган Финодоллик Далматияликларнинг кичик колонияси бу ҳудудга жойлашди.
1374-йилда, граф Пазин Алберт ИВ вафотидан сўнг, у Габсбург мулкига айланди ва 16-асрда Венеция Республикаси томонидан босиб олинди. Лоредан зодагонлар оиласи 1535-йилда Пазиндаги графликлардан Барбанни сотиб олди[1].
Велика Врата (Буюк дарвоза, 1718-йил) орқали ўтадиган асосий майдонда Барокко қурбонгоҳлари ва 16-18-асрлардаги Венециялик усталарнинг расмлари, сўнгги готика услубидаги тош чодири ва расмлари, ёғоч барокко ҳайкаллари бўлган Николай черкови жойлашган.
Аҳолиси
2011-йил маълумотларига кўра аҳоли сони 2721 киши бор бўлган бўлиб уларнинг 75% хорватлар ташкил қилган эди. Барбан шаҳрининг ўзида 221 киши истиқомат қилар эди. Рўйҳатга олиш маълумотларига кўра 2021-йил аҳоли сони 2,491 киши бўлиб, шаҳарда жами 218 киши истиқомат қилади[2]. Сутиванаc қишлоғи муниципалитетдаги энг катта қишлоқдир.
Прстенаc турнири

Ҳар йили август ойининг 3 якшанбасида Барбан шаҳрида Трка на прстенаc номи билан танилган ва Синжска алкага жуда ўхшаш от спорти турнири ўтказилади. У келиб чиқиши жиҳатидан анча қадимги ва бугунги кунда Италиянинг бир қанча ўрта аср шаҳарларида турли шаклларда нишонланади. Барбанда 1696-йилга бориб тақаладиган ўрта аср жоустинг ўйинига ўшаш ўйиндир. Ушбу анъана сайёҳлар ва томошабинларни жонли ва машҳур байрамга жалб қилади.
Манбалар
- ↑ „ИСТРА.ҲР“ (ҳр). www.истра.ҳр. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ ПОПУЛАТИОН БЙ АГЕ АНД СЕХ, БЙ СЕТТЛЕМЕНТС, 2021 CЕНСУС – ДЗС Cроатиан Буреау оф Статистиcс (хорватча)
Ташқи ҳаволалар
- Расмий сайти (хорватча)
- Тоwн оф Барбан ат Истрианет.орг