Barbara Dex
Барбара Мариа Карел Деcкх (1974-йил 22-январда туғилган) — Барбара Дех тахаллуси билан танилган белгиялик хонанда бўлиб, „Эуровисион-1993“да „Иэманд алс жиж“ қўшиғи билан мамлакат шарафини ҳимоя қилган.
Барбара Дех | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
Барбара Мариа Карел Деcкх 1974-йил 22-январ |
| Касби | Қўшиқчи |
У танловга 6-март куни Кнокке казино залида ўтказилган „Эуросонг 93“ финал босқичида ғолиб бўлиш орқали йўлланмани қўлга киритган ҳамда. Миллстреэт шаҳрида бўлиб ўтган „Эуровисион-1993“ финалида у саҳнага еттинчи тартибда чиққан. Якунда 25 иштирокчи орасида охирги ўринни эгаллаган.
Дех 2004-йилда Белгиянинг Эуровисион учун миллий саралаш босқичига қайтган ҳамда Алидес билан биргаликда ижро этган „Оне Лифе“ қўшиғи билан учинчи ўринни эгаллаган. У 2006-йилда кантри ва лайн-данс жанрларини ўзида мужассам этган „Cразй“ қўшиғи билан яна танловда қатнашган ва бешинчи натижани қайд этган.
Дех Турнҳоут шаҳрида белгиялик хонанда Марcел Деcкхнинг оиласида туғилган. Марcел Деcкх саҳнада Марc Дех номи билан танилган. У оиладаги уч фарзанднинг бири ҳисобланган. Унинг укаси Том Деcкх Туш ва Нуц мусиқий гуруҳларида бас-гитарачи сифатида фаолият юритган[1].
Дискографияси
Албомлари
Биринчи албоми „Иэманд“ немисча қўшиқлардан ташлик топган. 1994-йилдан бошлаб эса у қўшиқларини фақат инглиз тилида чиқарган
- Иэманд (1993)
- Wаитинг фор а Неw Моон (1994)
- Тендер Тоуч (1996)
- Стронг (1998)
- Тимелесс (2001)
- Энжой: а Тасте оф Госпел (2003)
- Блуэ-эед Гирл (2006)
- Онлй Оне Ме (2008)
- И Ам Барбара Дех (2011)
- Дех, Другс & Роcк 'н Ролл (2016)
Сингллари
- „Оне лифе“ (2004)
- „Cразй“ (2006)
- „И ам“ (2010)
- „Бефоре“ (2011)
Барбара Дех мукофоти
Барбара Дех мукофоти „Эуровисион“ қўшиқ танловидаги энг омадсиз саҳна либосига эга иштирокчини аниқлаш учун тақдим этилган йиллик мухлислар мукофоти ҳисобланган. У 1997–2016-йиллар давомида Ҳоусе оф Эуровисион мухлислар сайти томонидан[2], 2017–2021-йилларда эса Сонгфестивал.бе томонидан топширилган[3][4]. Кейинчалик мазкур мукофот бекор қилинган ҳамда унинг ўрнига „Ёу’ре а Висион“ мукофоти жорий этилган.
Манбалар
- ↑ „Нуц!“. Артист инфо шеэт. артиэстенгидс. Қаралди: 2009-йил 11-феврал. [сайт ишламайди]
- ↑ Рохбургҳ, Гордон „Може 3 wинс тҳе Барбара Дех Аwард“. Эуровисион. Эуропеан Броадcастинг Унион (2013-йил 26-май). Қаралди: 2013-йил 27-май.
- ↑ „Барбара Дех Аwард“. Ҳоусе оф Эуровисион (2016-йил 22-май).
- ↑ „Сонгфестивал.бе то органисе тҳе Барбара Дех Аwард фром 2017 онwардс!“. сонгфестивал.бе (2016-йил 22-май).
