Барбара Дунст (1997-йил 25-сентябрда туғилган) Австриялик футболчи, Германиянинг Фрауэн-Бундеслига жамоаси бўлмиш Эинтрачт Франкфурт клуби ва Австрия аёллар миллий терма жамоасида ярим ҳимоячи ампуласида тўп суради.

Барбара Дунст
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1997-йил 25-сентябр (1997-09-25) (29 ёш)
Таваллуд жойи Граз,  Австрия
Амплуаси Яримҳимоячи

Фаолияти

Дунст 2004-йилда СВ Ангер жамоасида футбол ўйнашни бошлаган ва у жамоа таркибида саккиз йил давомида ўғил болалар билан бирга ўйнаган[1]. 2012-йил ноябр ойида Дунст ЎФБ-Фрауэнлига клуби ЛУВ Граз билан шартнома имзолаган ва 2012-йил 10-ноябрда ФC Wаcкер Иннсбруcкка қарши лига ўйинида жамоа таркибида дебют қилган. 2014—2015-йилги мавсумда у лигадаги рақиби ва амалдаги кубок соҳиби СКН Ст. Пöлтен жамоаси таркибига ўтган. Ст. Пöлтен билан Дунст чемпионликни ва кубокни қўлга киритган ҳамда кейинги мавсумда ҳам чемпионликни ҳеч кимга беришмаган. УЭФА Аёллар Чемпионлар Лигасида унинг жамоаси 2015—2016 ва 2016—2017-йилги мавсумларда 32 та энг кучли жамоа сафига кирган, бироқ Верона ва Брøндбйга мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этишга мажбур бўлган. 2016—2017-йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Дунст Германия Бундеслигасининг Баер 04 Леверкусен клуби билан шартнома имзолаган ва 2017-йил 19-февралда ФФ УСВ Женага қарши 1:1 ҳисобида тугаган лига ўйинида жамоа таркибида дебют қилган. 2017-йил 21-июнда Дунст Леверкусенни тарк этиб, МСВ Дуисбург жамоасига қўшилган[2].

Халқаро фаолияти

Дунст 2013—2014-йиллар оралиғида Австриянинг 17 ёшгача миллий терма жамоасида тўп сурган. 2013-йилда у жамоаси билан УЭФАнинг 17 ёшгача бўлган аёллар чемпионати саралашида қатнашган, бунда Австрия иккинчи босқичда мусобақадан четлатилган[3]. 2015-йилда Дунст Австриянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоасига қўшилган. 2016-йилда у УЭФА 19 ёшгача бўлган аёллар чемпионатида иштирок этган, бу турнирда Австрия гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этишга мажбур бўлган. 2015-йил октябр ойида Дунст илк бор Исроилга қарши Европа чемпионати саралаш ўйини учун Австриянинг катталар терма жамоасига таклиф этилган[4]. 2016-йил март ойида Дунст жамоаси билан Кипр кубогини қўлга киритган.

2017-йилда Дунст УЭФА Аёллар Евро-2017 турнирида Австрия таркибида иштирок этган ва ярим финалга етиб боришган[5].

Дунст УЭФА Аёллар Евро-2022 турнирига чақирилган таркибга ҳам киритилган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Дер ланге Wег зу эинем гроßэн Зиэл“. Клеине Зеитунг. 2017-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-декабр.
  2. ↑ „ЗЕБРАС ВЕРПФЛИCҲТЕН ÖСТЕРРЕИCҲИСCҲЕ НАТИОНАЛСПИЭЛЕРИН БАРБАРА ДУНСТ“. Wетт24. 2022-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-декабр.
  3. ↑ „Ҳоффен ауф гутес Абсчнеиден“. Спорт ОРФ. 2017-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-декабр.
  4. ↑ Доубек, Алехандер „Фрауэн-Натионалтеам wилл ин Исраэл wеиßэ Wесте ин ЭМ-Қуали беҳалтен“. 12 Терманн. 2017-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-декабр.
  5. ↑ „ÖСТЕРРЕИCҲ СИЭГТ ЗУМ ЭУРО-АУФТАКТ!“. ОФБ. 2017-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-декабр.
  6. ↑ „Дер ЭУРО-Кадер стеҳт“ (де). оэфб.ат.