Barbara Hund
Барбара Хунд (1959-йил 10-октябрда Дармштадтда туғилган) – Германияда туғилган швейсариялик аёл шахматчи, ФИДЕ аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига эга. У Жулиане ва Герҳард Ҳунднинг қизи ва Фридрих Ҳунд ва Ингеборг Сейнченинг невараси.
Биографияси
Барбара Ҳунт 1959-йил 10-октябрда Германиянинг Дашмарт шаҳрида туғилган.
У аёллар ўртасида Германиянинг биринчи халқаро гроссмейстерига айланди (1982). Барбаранинг асл мутахассислиги математик, лекин оилавий шахматга бўлган қизиқиш уни шахмат гроссмейтери даражасигача олиб чиқди. Барбара Ҳунт қизлар (1975 — 1978) ва аёллар (1978, 1982) ўртасида Германия чемпионатида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Германия терма жамоаси таркибида у 6 та олимпиадада (1978—1988), Швейсария нуфузи учун эса жами 7 та (1992-1994, 2000-2008 ) шахмат олимпиадаларида иштирок этган.
| Барбара Ҳунт | |
|---|---|
|
Ҳунд 2015-йилда | |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
10 Оcтобер 1959 (ёши 67) Дармстадт, Германия |
| Саравҳа | Аёл гроссмейстер |
| ФИДЕ рейтинг | 2095 (декабр 2021-йил)[1] |
| Юқори рейтинги | 2370 (январ 1987-йил)[2] |
Шахматдаги фаолияти
Барбара Ҳунт 1993-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Швейсария чемпионатида ғолиб бўлди.
У 32-шахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган Ғарбий Германия аёллар жамоаси сафида ўйнади.
Барбара Ҳунт 1981 ва 1984-йилларда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида минтақалараро шахмат ўйинлари босқичга чиқди.
Шахсий ҳаёти
Ҳунднинг оиласи шахмат анъаналарига содиқлиги билан машҳур. Улар оилавий шахмат усталари ҳисобланадилар. Жумладан, отаси Герхард (1932-йилда туғилган) — халқаро шахмат устаси; онаси Жулиана (1928-йили туғилган) — аёллар (1975) ва эркаклар (1981) ўртасида ФИДЕ халқаро устаси, шахмат бўйича Германия чемпионатлари ғолиби (1964-1967, 1979-1982), иккита шахмат олимпиадаси иштирокчиси ҳисобланади. Барбара Ҳунднинг опаси Изабел Ҳунт (1962-йил туғилган) қизлар (1979, 1980) ва аёллар (1980) ўртасида Германия чемпиони, 9-Олимпиада ўйинлари иштирокчиси (1980) ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ „Ратинг Прогресс Чарт: Ҳунд, Барбара“. ФИДЕ.cом. Қаралди: 4-январ 2022-йил.
- ↑ „ФИДЕ ратинг ҳисторй: Ҳунд, Барбара“. ОлимпБасе.орг. Қаралди: 4-январ 2022-йил.