Барбара Удоэзи Нваба (Барбара Нwаба; 1989-йил, 18-январ) — Санта Барбара трек клуби вакили бўлган америкалик енгил атлетикачи. Пентатлон ва ҳептатлон мусобақалари, шунингдек, 2015-йил АҚШ очиқ ҳавода енгил атлетика бўйича етптатлон чемпиони.

Барбара Нваба
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Американ
Таваллуд санаси 1989-йил 18-январ (1989-01-18) (37 ёш)
Лос Ангелес, Cалифорниа, Унитед Статес
Бўйи 5фут
Спорт
Қайси спорт Енгил атлетика

Ўрта таълим

Нваба 1989-йил 18-январда Лос-Анжелесда (Калифорния) нигериялик Теодор ва Блессинг Нваба оиласида дунёга келган. Оилада 6 нафар фарзанд бўлиб, Нваба уларнинг энг каттаси бўлган. Ўрта мактабни 2007-йилда битирган.Шу йилнинг ўзида 300 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича CИФ Лос-Анжелес Сити бўлими чемпиони бўлган[1] ва кейинчалик 4 маротаба иккинчи ўринни эгаллаган, CИФ Cалифорниа Стате Меэт мусобақасида баландликка сакраш бўйича иштирок этган, аммо дастлабки босқичдаёқ мусобақадан четлатилган[2]. Нваба академик асосда Санта-Барбарадаги Калифорния университетида оптометрияни ўрганган[3] ва 2012-йилда ўқишни социология бўйича диплом билан тамомлаган. У 100 ва 400 метрга тўсиқлар оша югуришда мактаб рекордини ўрнатган ва 4х400 метрга эстафета жамоасида рекорд натижа қайд этган. Бу жараёнда у етптатлон мусобақаларининг аксариятида кучли ўнталикка кирган[4]. У 2012-йилда Умумамерикалик номини олиш йўлида Катта Ғарб конференсиясининг гептатлон чемпиони сифатида ўз фаолиятини якунлаган[5]. Унинг акаси Девид Нваба профессионал баскетболчи бўлган. У 2017-йилнинг 28-февралида туғилиб ўсган Лос-Анжелес Лейкерс сафида дебют ўйинини бошлаган.

Профессионал фаолият

Нваба фаолиятини Санта Барбара трек клубида давом эттириб, мураббий Жош Приэстер билан шуғулланишда давом этди[5][6]. У 2012-йилги Олимпиадада 5986 балл тўплаган ҳолда бешинчи ўринни эгаллади[7][8] Нваба 2012-13-ўқув йилида Санта Барбара ўрта мактабида ёрдамчи мураббий бўлган[9]. 2014-йилги очиқ ҳаво чемпионатида у 6307 балл тўплаб, 163 балл фарқ билан гептатлонда Шарон Дай-Монродан кейин иккинчи ўринни эгаллади[10]. Барбара Нваба 2015-йилги Америка чемпиони бўлган, Шарон Дай- Монродан 42 очкога ортда қолиб, роппа-роса 6500 балл тўплади ва пентатлон бўйича 2-ўринни эгаллади. Нвабанинг умумий кўрсаткичи уни Қўшма Штатлар тарихидаги олтинчи энг кўп балл тўплаган гептатлончига айлантирди[11]. Барбара Нваба 2016-йилги Америка пентатлон чемпиони бўлиб, 2016-йилги енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатида АҚШ вакили сифатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди[12]. Барбара Нваба 2016-йилги ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионатида 4661 балл тўплади. Бешкураш баҳсида Браян Тейзен -Эатон ва Алина Фёдоровадан кейинги ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди[13]. Барбара Нваба гептатлонда 6494 балл тўплади. 2016-йилги Америка Қўшма Штатлари Олимпия ўйинларида АҚШ терма жамоасидаги ҳамкасблари Хезер Миллер-Коч ва Кенделл Уилямсга қўшилди ва 2016-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида АҚСҲ вакили сифатида иштирок этди[14]. Энг яхши америкалик ўйинчи сифатида 12-ўринни эгаллади.

Манбалар

  1. ↑ „Студент Атҳлете оф тҳе Wеэк: Барбара Нwаба“ (4-сентабр 2010-йил).
  2. ↑ „Стате Финалс - 2007“.
  3. ↑ „УC Санта Барбара“.
  4. ↑ ҳттп://статиc.псбин.cом/а/й/2зхп0азлж1пп8м/Жуне_2015_Версион_М-W_Реcорд_Боок_Упдатед.пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 2-октабр 2018-йил санасида архивланган) [формациз УРЛ ПДФ]
  5. ↑ 5,0 5,1 Бурнс, Рян. „Формер Гаучо Траcк Стар Аимс фор тҳе Подиум ат Дебут Олймпиcс“. Даилй Нехус (5-август 2016-йил). Қаралди: 5-август 2016-йил.
  6. ↑ Дворак. „Приэстер такинг неw Санта Барбара Траcк Cлуб то элите территорй“. пресидиоспорц.cом (2-август 2014-йил). Қаралди: 12-апрел 2016-йил.
  7. ↑ „2012 Унитед Статес Олймпиc Триалс (траcк анд фиэлд) Ҳептатҳлон ресулц суммарй“. 2019-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
  8. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
  9. ↑ „ТРК: Фешбач а топ-10 финишер ин Арcадиа ҳептатҳлон“ (12-апрел 2014-йил).
  10. ↑ „2014 Оутдоор Чампионшипс“. 2016-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-август.
  11. ↑ „Ҳептатҳлон - wомен - сениор - оутдоор“.
  12. ↑ „2016 Индоор Cомбинед Эвенц - 2/26/2016 то 2/27/2016 Фуҳрер Фиэлд Ҳоусе Ресулц - Индоор Пентатҳлон“. www.усатф.орг. усатф.орг (28-феврал 2016-йил). 2022-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июл 2016-йил.
  13. ↑ „ИААФ WОРЛД ИНДООР CҲАМПИОНСҲИПС УНИТЕД СТАТЕС ПОРТЛАНД (ОРЕГОН CОНВЕНТИОН CЕНТЕР), ОР, УНИТЕД СТАТЕС 17 МАР 2016 - 20 МАР 2016“. www.усатф.орг. иааф.орг (19-март 2016-йил). Қаралди: 10-июл 2016-йил.
  14. ↑ „2016 У.С. Олймпиc Теам Триалс – Траcк & Фиэлд“. усатф.орг (10-июл 2016-йил). 2016-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июл 2016-йил.

Ҳаволалар