Барчин (Барчиной, Ой Барчин, Гул Барчин, Барчин сулув) – „Алпомиш“ достонидаги етакчи образлардан. Бойсарининг қизи. Алпомишнинг севгилиси. Барчиной мард ва довюрак қиз. У халқ оғзаки ижодидаги қаҳрамонлик эпосига хос ботир (алп) қиз ҳақидаги анъанавий образ ҳисобланади. Туркий халқлар Барчин образи орқали хотин-қизларга ўз самимий муносабатлари, катта эъзоз ва ҳурматларини билдирганлар, асллар ҳам юксак инсоний қудрат ва шон-шарафга эга эканлигини куйлаганлар. Баъзи тарихий ривоятларда Барчин ўғуз қабилаларига беклик қилган аёл, деб таърифланади (унинг мақбараси Сиғноқаж 5 км жанубий-шарқда жойлашган)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил