"БАРКЛЕЙС БАНК" ("Барклайс Банк") — Буюк Британиядаги йирик тижорат банки. 1694-йилда Банкирлар уйи сифатида ташкил этилган. 1869-йилдан "Барклей энд компани" номи билан юритилган. Англия банкларининг "катта тўртлиги"га киради. Мамлакатда 2900 бўлими ва агентлиги ишлайди, 80 хорижий мамлакатда 2 мингдан ортиқ бўлимлари ва шўба компаниялари бор (Африка, Ўрта Шарқ, Лотин Америкаси, АҚСҲ, ГФР, Белгия ва бошқа мамлакатларда).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил